Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.04.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 28 апрелдаги 01-02/12-18-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 2-банд «божхона омборига» деган сўзлардан кейин «ёки божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 10-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «божхона юк декларацияси» деган сўзлар «БЮД» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
4. 24-банд «омборда» деган сўздан кейин «ва божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. Низомнинг 1-иловасидаги «С-устун. «Жўнатувчи/экспорт қилувчи» деган сўзлар «С-устун» деган сўз билан алмаштирилсин.