Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 4-мб-сонли «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2728, 13.11.2015 й.) асосан 2016 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 18 ноябрдаги 4-мб-сон «2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2636, 2014 йил 18 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 616-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
1. 1-банддаги «112» рақами «113» рақами билан алмаштирилсин.
2. 2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари мазкур ўзгартириш ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ Турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисида ҳисобот шакли (113-илова) билан тўлдирилсин.