Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.03.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли «Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни, уларни муҳандислик коммуникациялари ўтказилган ва зарур инфратузилмага эга бўлган алоҳида ҳудудларда жамлаш йўли билан ташкил этиш учун инвестициялар ва технологияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорига мувофиқ:
(8-банднинг «а» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ кўчмас мулкка ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан, тўлов ундирмасдан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 72-банд қўшилсин: