Ҳужжат 19.06.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда хўжалик судлари «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда — Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда — ХПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун 13-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд айрим низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Судлар Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил этишлари, шунингдек ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслигини назарда тутишлари лозим.
Агар низо кўрсатилган органлар томонидан ташкил қилинган ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда хўжалик суди томонидан бекор қилинади, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги ариза эса ХПК 1559-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ХПКнинг 25-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ёки келиб чиқиши мумкин бўлган ҳамда хўжалик судига тааллуқли бўлган низо тарафларнинг келишувига биноан хўжалик суди қарор чиқаргунга қадар ҳакамлик судига кўриш учун топширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда тарафларнинг келишуви деганда Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган ҳакамлик битими тушунилади.
5. ХПКнинг 201 ва 202-боблари ҳамда Қонуннинг 7 ва 8-бобларига мувофиқ судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан фақат ҳакамлик муҳокамаси тарафлари, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза билан эса ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай тоифадаги ишлар бўйича ХПКнинг 32-моддасида белгиланган шартнома бўйича судловга тегишлилик тўғрисидаги қоида қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. ХПК 1551-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 46-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг хўжалик судига тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори устидан ушбу қарорни олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин манфаатдор шахс томонидан шу иш доирасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисида ариза ХПКнинг 1557-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган бўлса, у иш юритишга қабул қилинади ва дастлабки ариза билан бирга кўриб чиқилади. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ХПКнинг 1557-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талабларини бузган ҳолда берилган бўлса, у ХПКнинг 118-моддасига мос ҳолда қайтарилади.
Агар хўжалик судининг иш юритувида ХПК 1551-моддасининг иккинчи қисми ва 1556-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги алоҳида қўзғатилган ишлар мавжуд бўлса, ХПК 115-моддасининг иккинчи қисмига асосан бу ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни ХПК 1552-моддаси талабларига мос келиши ва унга ушбу моддада назарда тутилган ҳужжатлар, шунингдек почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ХПКнинг 118-моддасига мос ҳолда қайтарилади. Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган хатолар бартараф этилгандан кейин такроран хўжалик судига умумий тартибда бундай ариза билан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Судларга тушунтирилсинки, манфаатдор шахс томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ХПКнинг 202-боби талабларига риоя этилган ҳолда умумий тартибда берилганда, бундай аризани ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётганлиги асос қилиниб қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПКнинг 1554-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса бекор қилинади. Бунда исботлаш мажбурияти ҳал қилув қароридан норози бўлиб ариза берган тарафнинг зиммасига юклатилади. Шу билан бирга, агар ХПК 1554-моддасида кўрсатилган асослар хўжалик суди томонидан аниқланса ҳам, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, Қонун 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этади. Шу боис, низосиз ҳуқуқий муносабат юзасидан тузилган ҳакамлик битими ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлади.
15.2. Судларга тушунтирилсинки, ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳал қилув қарори бекор қилинганда хўжалик суди ўзининг ажримида манфаатдор шахс ҳакамлик битими билан қамраб олинмаган масала бўйича ваколатли судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15.3. ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишда ҳакамлик судьясига қўйиладиган талабларга риоя этилганлиги; ҳакамлик судининг таркиби Қонунда кўрсатилган тартибда шакллантирилганлиги; ҳакамлик судьяси рад этилган бўлса, рад этилган ариза Қонунда кўрсатилган тартибда ҳал этилганлиги; ҳакамлик муҳокамаси қоидалари қонун ҳужжатлари асосида белгиланганлиги текширилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15.4. ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб билдирилганда, судлар ҳакамлик суди низони Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, яъни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилганлигини текширишлари лозим. Агар низо ҳакамлик суди томонидан чет давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15.5. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида кўрсатилган асос бўйича фақат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тарафнинг аризаси бўйича бекор қилиниши мумкин. Яъни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори фойдасига ҳал қилинган тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини исботловчи далиллар берилган тақдирда ҳам ҳал қилув қарори ушбу асос бўйича хўжалик суди томонидан бекор қилиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15.6. Ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо Қонунга мувофиқ ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмаслиги хўжалик суди томонидан аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризада баён этилган ёки этилмаганлигидан, шунингдек мазкур ҳолатни исботловчи далил тарафлар томонидан тақдим этилган ёки этилмаганлигидан қатъи назар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий, оила ва меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низолар, хусусан, давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги; ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги; давлат рўйхатига олишни рад этганлик ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан берилган шикоят; агар қонунда сўзсиз (акцептсиз) тартибда жарима ундирилиши назарда тутилмаган бўлса назорат қилувчи органлар томонидан ташкилотлар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги; назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги низолар; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ва бошқа шу каби аризалар ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15.7. Қонун 13-моддасининг иккинчи қисмига кўра ҳакамлик битимида ҳакамлик судьяларининг сони, ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой ва тил, ҳакамлик муҳокамасининг қўлланиладиган қоидалари, низони кўриб чиқиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. ХПК 1553-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ХПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан хўжалик судига мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Бунда судлар шуни назарда тутишлари керакки, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан бекор қилинган бўлса, ҳакамлик судига мурожаат қилиш учун асос бўлган ҳужжат ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ХПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига (Қонун 47-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси) асосан ҳамда ушбу Қарорнинг 3 ва 15.6-бандларида кўрсатилган асосларга кўра бекор қилинган бўлса, ушбу ҳолатларда ҳам ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ХПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3, 4, 5-бандларига асосан бекор қилинган ва ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқотилмаган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишга ҳақли.
Шу муносабат билан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3, 4, 5-бандларига асосан бекор қилинганидан кейин ҳакамлик муҳокамаси тарафлари мазкур низо бўйича хўжалик судига мурожаат қилганда, даъво аризасини қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади. Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори у бекор қилинган пайтда ижро этилган бўлса, хўжалик судининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисидаги ажримида ХПК 1555-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва кўрсатмалардан ташқари, Қонуннинг 54-моддасига асосан ҳакамлик судининг тўлиқ ёки қисман бекор қилинган ҳал қилув қарорига мувофиқ жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг ҳаммаси жавобгарга қайтариб берилиши ҳақидаги масала ҳал қилиниши ва ижро варақаси берилиши лозим. Агар бу масала суд ажримида ҳал этилмаган бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала ХПКнинг 220-моддасига мос ҳолда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. ХПК 1557-моддасининг олтинчи қисмига кўра ҳамда Қонун 49-моддаси ва 51-моддаси учинчи қисмининг мазмунидан кўринишича, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддатни ўтказиб юбориш сабаблари ваколатли суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Судлар ХПК 1558 (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби), 1559 (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этиш асослари), 15510 (хўжалик судининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрими) — моддаларини амалиётда қўллашда мазкур Қарорнинг 2 — 4, 7 — 11, 15-16-бандларида берилган тушунтиришларга асосланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.