«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига мувофиқ ва фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.