Қайд этиб ўтилсинки, «Соғлом она – соғлом бола» оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш Миллий моделини, «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида республикада аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини кучайтиришга, замонавий ташхис усулларини жорий этиш, аёллар, болалар ва ўсмирлар касалликларининг олдини олиш ва даволашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.
«Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан ҳамда ҳомиладор ва туғадиган хотинларга тиббий ёрдам кўрсатиш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган соғлом авлодни камол топтиришда соғлиқни сақлаш тизимининг роли ва масъулиятини ошириш бўйича мамлакатимизда доимий равишда ўтказиб келинаётган ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли қарори билан ташкил этилган Ҳукумат комиссияси Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш Ҳукумат комиссияси этиб қайта ташкил этилсин ва унинг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг тизимли, собитқадам ва самарали амалга оширилишини таъминлашда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органлари фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш;