Ҳужжат 14.07.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 68-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 68-моддасига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органларида солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини электрон тарзда шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
б) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 2-иловада назарда тутилган тегишли органлар ва ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги (тугатилиши) тўғрисидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу давлат солиқ инспекциясининг солиқ ва мажбурий тўловларнинг тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларнинг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан жисмоний шахсга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
Солиқ тўловчи — жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақасидаги маълумотлар ўзгарганда, жисмоний шахс томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахснинг рўйхат маълумотларидаги ўзгаришлар варақаси тўлдирилади.
8. Жисмоний шахснинг мол-мулк, ер солиқлари ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотлари асосида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахснинг солиқларини ҳисобга қўйиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг солиқ ва мажбурий тўловларнинг тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар Жисмоний шахсларнинг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш дастурий мажмуасига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларнинг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчи — юридик шахсга ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади, солиқ тўловчи — юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига эса ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.