Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.08.2018
Ҳужжат 28.04.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарори билан ташкил этилган Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан қабул қилинади.
а) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ва (ёки) ушбу Низомнинг 26-банди талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда ҳудудий ишчи орган аризани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
40. Қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан Реестрга киритишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

(чиқувчи рақам ва сана кўрсатилган
ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотининг
бланкасида)

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

АРИЗА ________________________________________________________________________ (қурилиш-пудрат ташкилотининг тўлиқ номи)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига асосан бизнинг ташкилотимизни Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритишни илтимос қиламиз.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1.

Ариза берувчининг маълумотнома варағи____варақ

2.

Доимий ишловчи ходимлар борлиги ва уларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар, мутахассислиги, маълумоти, меҳнат стажи ва сони кўрсатилади

____варақ

3.

Ўз айланма маблағлари мавжудлиги, шу жумладан бинолар ва иншоотлар, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар тўғрисидаги маълумотлар

____варақ

4.

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш буюртмачисининг хулосалари (фикр-мулоҳазалари) билан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг белгиланган муддатларга ва сифат бўйича талабларга риоя қилиниши тўғрисидаги маълумотлар

____варақ

5.

Сифатни бошқариш тизими ва ички ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги маълумотлар

____варақ

6.

Қурилиш-пудрат ташкилотининг ташкилий тузилмаси

____варақ

7.

Юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмалар рўйхати (мавжуд бўлганда).

____варақ

Шунингдек Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом билан танишганлигимизни тасдиқлаймиз ва тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.

____________________________________________________________

(ташкилотнинг раҳбари)

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА ВАРАҒИ

Қурилиш-пудрат ташкилоти

_____________________________________

(ташкилотнинг тўлиқ номи)

_______________________________________________________________

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

Ташкилот жойлашган жой_____________________________________
Телефонлар_____________________

Факс

_____________________

Электрон почта (мавжуд бўлса)

_____________________

КТУТ коди
СТИР коди
20__ йил «___» _________даги ҳолати бўйича молиявий аҳволи
Молиявий натижа __________

млн сўм;

Айланма маблағлар ___________

млн сўм;

Т/р

Ташкилот қурилишида охирги 3 йилда қатнашган объектларнинг номиНима сифатида қатнашганИшланган йилКонтракт суммаси
(млн сўм)

1.

2.
3.
4.
...
Қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига мавжуд лицензия:
Лицензияловчи органнинг номи: ________________________________________
лицензияланадиган фаолият тури: ____________________________________________
лицензия рақами: № ___________ берилган вақти: 20__ йил «___» _________;
лицензиянинг амал қилиши тамом бўлиши санаси: 20__ йил «___» _________

_____________________________

____________

____________

(раҳбарнинг лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.