ҳуқуқий экспертиза — идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини текширишни амалга ошириш.
3. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилади. Вазирлик ва идоралар, агар уларга қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.
33. Қонунчилик ҳужжатига ҳавола қилинган ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 1 — 13-иловаларига мувофиқ унинг тури, реквизитлари ва номи кўрсатилиши ҳам шарт. Бунда, бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинганда, унинг номи, давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақами, давлат рўйхатидан ўтказиш санаси кўрсатилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлса, лойиҳа юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлмаса, юридик хизмат лойиҳани тегишли хулоса билан лойиҳани тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага қайтаради.
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган талабга риоя қилинмасдан такроран тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, ҳужжатни тақдим этган органга қайтарилади.
90. Мазкур Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатиб ўтилган белгилардан бири ёки бир нечтасига эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.
ж) ушбу банднинг «в» — «е» кичик бандларида назарда тутилмаган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар. Ушбу кичик бандда назарда тутилган ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Мазкур банднинг «в» — «ж» кичик бандларида назарда тутилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига (рўйхат рақами 3344, 2021 йил 28 декабрь) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ҳисобга қўйилади.
а) ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига зид бўлса;
Мазкур Қоидаларнинг 94-банди «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда (мазкур Қоидаларнинг 81-бандида назарда тутилган муддат бузиш ҳоллари бундан мустасно), вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборишга мажбурдирлар.
122. Мазкур Қоидаларнинг 121-бандига асосан тўхтатиб турилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни тўхтатиб туриш асослари бартараф қилинган тақдирда қайта тикланиши мумкин.
20__ й. «______» ______________________ с. ________ мин. _________да ____________-сон гувоҳномага эга _____________________________ кузатувида ________________________________________дан почта билан
(почтани жўнатиш жойи бўлинмасининг номи)
________________________ дан 20_____ й. «______» ______________ с.______ мин. ________да келиб тушган
(бўлинма номи
______________ буюмлар миқдоридаги оғирлиги ______________ , ______________ кг ____________ г. бўлган
(эълон қилинган қиймати)
_________-сон _____________________ олинганлиги тўғрисида _____________________________ да тузилди.