Ҳужжат 24.02.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ижросини таъминлаш, йўналишга техник жиҳатдан соз автомобилларни чиқариш, автотранспорт воситаларини ва ҳайдовчилар саломатлигини сифатли назоратдан ўтказиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон «Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 604-модда) мувофиқ тижорат асосида йўловчилар, багаж ва юклар ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автотранспорт воситаларини йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг 1-иловасидаги рўйхатда кўрсатиб ўтилган техник соз аҳволда бўлган асбоб-ускуналар, анжомлар.
11. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларининг техник аҳволини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари (бундан буён матнда Йўл ҳаракати қоидалари деб юритилади) ва 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда) билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йўналишга чиқишдан олдинги техник кўрикка автотранспорт воситалари тоза аҳволда ва йўловчиларсиз тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
йўл варақасининг тегишли катакларини тўлдириш ва мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Навбатчи механикнинг автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишлари ва қайтишларини рўйхатга олиш китобини (бундан буён матнда Рўйхатга олиш китоби деб юритилади) юритиш;
19. Тиббий ходимнинг ҳайдовчиларни йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кундалик ишлари ҳисоби мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиш китобида (бундан буён матнда Тиббий китоб деб юритилади) қайд этиб борилади.