Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли «
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) ва 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «
Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.
11. Малака тоифалари мазкур Низомнинг 1 ва
2-иловаларида назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.
Олий тоифали малака тоифасини олиш учун даъвогар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига тақдим этади. Улар ўз навбатида ушбу ҳужжатларни тасдиқлаб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашига тақдим этади.
13. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун даъвогар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари жавобгар ҳисобланади.
15. Малака тоифаларининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли малака комиссияларига тақдим этилади.
27. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади. Комиссиянинг қарори ижобий бўлганда, у мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгашига гувоҳнома бериш учун тақдим этилади.
Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаси бўйича: |
Спорт мусобақасининг номи | Спортчисони* (камида) | Спортчи томонидан спорт мусобақасида эгалланган ўрин (эришилган натижаси)** |
олий тоифа бериш учун | биринчи тоифа бериш учун | иккинчи тоифа бериш учун |
Олимпия ўйинлари | 1 | 1 — 10 | 11 — 20 | иштирок этган бўлиши кифоя |
Жаҳон чемпионати ва кубоги | 1 | 1 — 6 | 7 — 10 | 11 — 20 |
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва (ёки) кубоги | 1 | 1 — 3 | 4 — 6 | 7 — 10 |
Осиё ўйинлари | 1 | 1 — 6 | 7 — 10 | 10 — 14 |
Осиё чемпионати ва кубоги | 1 | 1 — 3 | 4 — 6 | 7 — 10 |
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ва (ёки) кубоги | 1 | 1-2 | 3 — 5 | 6 — 8 |
Халқаро спорт мусобақалари | 2 | 1 | 2-3 | 4 — 6 |
Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги | 2 | — | 1 — 3 | 4 — 6 |
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги | 2 | — | 1 | 2-3 |
Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича: |
Терма жамоалар ва спорт захираси | Тайёрланган спортчи сони* |
биринчи тоифа бериш учун | иккинчи тоифа бериш учун |
Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий) | 2 | 1 |
Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира) | 3 | 2 |
Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий) | 3 | 2 |
Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира) | 4 | 3 |
Спортчиларни олий маҳорат спорт мактабига кириши учун тайёрлаш | 3 | 1 |
Спортчиларни олимпия захираси коллежига кириши учун тайёрлаш | 4 | 2 |
Спортчиларни олий спорт маҳорати босқичигача тайёрлаш | 4 | 2 |
Спортчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичигача тайёрлаш | 2 | 1 |
Спортчиларни бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига тайёрлаш | — | 2 |
Ташкилотлар, иш хусусиятлари | Иш стажи (йил)* |
олий тоифа бериш учун | биринчи тоифа бериш учун | иккинчи тоифа бериш учун |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбарлик лавозимидаги ҳамда ташкилий-услубий ишлари: |
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида | 5 | 3 | 2 |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида | 5 | 3 | 2 |
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаларида | 7 | 4 | 3 |
Туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларида | 10 | 6 | 4 |
Республика даражасидаги спорт федерациялари (уюшмалари)да | 5 | 3 | 2 |
Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)да | 7 | 5 | 3 |
Республика даражасидаги жисмоний тарбия-спорт жамиятларида | 7 | 4 | 3 |
Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт жамиятларида | 10 | 6 | 4 |
Бевосита раҳбарлик лавозимидаги ишлари: |
Олий спорт маҳорат мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олимпия захираси коллежи, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида | 6 | 5 | 4 |
Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида | 7 | 5 | 3 |
Илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти: |
Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда | 7 | 4 | 2 |
Илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда | 10 | 7 | 4 |