Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.08.2014
 LexUZ шарҳи
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича гувоҳнома бериш тўғрисида ариза;
9. Юридик шахсдан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда, ДСҚ юридик шахснинг ёзма билдиришномаси олинган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида унга гувоҳнома беришга мажбурдир. Гувоҳнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисидаги белгилар ва юридик шахс томонидан ДСҚга юборилган ёзма билдиришнома билан биргаликда гувоҳномага тенглаштирилади ва алкоголли маҳсулотларни қуйиш учун асос ҳисобланади.
29. Ягона реестрни юритиш ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.
32. Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ДСҚда ва «Ўзвиносаноат-холдинг» ХКда сақланади.
Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин алкоголли маҳсулотларни қуйишнинг тегишли линиялари ДСҚ томонидан Ягона реестрдан чиқарилади.

____________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли,

______________________________________

унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва
солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР)

АРИЗА

Аризага илова қилинаётган, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ________бирлик ускунани ўз ичига оладиган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиясига доир ҳужжатларни (рўйхат илова қилинмоқда) алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг Ягона реестрига киритиш учун кўриб чиқишни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

2. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиянинг нусхаси.

3. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларининг ускуналарига гигиеник сертификатларнинг нусхалари.

4. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни миқдор жиҳатидан ҳисобга олиш учун приборларни текшириш тўғрисидаги сертификатлар нусхалари.

5. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларига юридик шахснинг мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини сотиб олганлик ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирганлик тўғрисидаги шартномаларнинг (битимлар, контрактларнинг ва шу кабиларнинг) нусхалари (улар мавжуд бўлган тақдирда).

Ташкилот раҳбари ______________________________________

(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер _________________________________________

(Ф.И.О.)

М.Ў.
20 _____ йил «_____» ______________