Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Мерникдаги спиртнинг ҳарорати 20 °С дан фарқли бўлса, ундаги спирт ҳажмини аниқлашда мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ мерник материалининг ҳажмий кенгайишига мос тузатиш киритилади.
54. Спиртнинг концентрацияси ва ўртача ҳарорати асосида сувсиз спиртнинг ҳажми (дал) аниқланади ҳамда Спирт ўлчовининг ҳисоби журналига (Z-59-сон шакл) қайд қилинади. Спиртнинг концентрацияси ва ўртача ҳарорати асосида сувсиз спирт миқдорини аниқлаш бўйича мисол мазкур Йўриқноманинг 7-иловасида келтирилган.
Қабул қилувчи ташкилот далолатноманинг (Z-6-сон шакл) бир нусхасини етказиб берувчи ташкилотга юборади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси қабул қилувчи ташкилотда қолади ва спиртни ташкилотга кирим қилиш учун асос бўлади.
55. Спиртнинг нормадан ортиқ камомади бўйича қабул қилувчи ташкилот томонидан транспорт ташкилотига ва етказиб берувчи ташкилотга талабнома билдирилади. Бунда, Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) спирт қабул қилингандан сўнг талабномага илова қилинган ҳолда 5 кун муддат ичида етказиб берувчи ташкилотга юборилади. Талабнома қондирилмагунга қадар қабул қилувчи ташкилот цистерналардан ечиб олинган етказиб берувчи ташкилотнинг пломбаларини сақлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Цистерналар Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасиз (Z-6-сон шакл) етиб келган тақдирда мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса мавжуд бўлса, қабул қилувчи ташкилот дастлабки далолатномани расмийлаштириш орқали спиртни қабул қилади. Спиртни қабул қилишни якуний расмийлаштириш етказиб берувчи ташкилотдан Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) олингандан сўнг амалга оширилади.
61. Сақлаш участкасидаги спиртнинг ҳисоб-китоби моддий жавобгар шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобида (Z-25-сон шакл) сувсиз спирт декалитрларида юритилади. Китобда ҳар бир резервуарга шахсий ҳисобварақ очилади. Мазкур китобга спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш жараёнларида иш куни бошида ва охирида резервуардаги спиртнинг сатҳи тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади. Қўшимча равишда ҳароратни ўлчаш ва қайд қилиш резервуарга спиртнинг қуйилиш баландлигини ўлчаш натижасида тафовут аниқланганда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
92. Цистернани тўлдиришда мерниклардан ўтказиш йўли билан аниқланган спирт миқдори Юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномага (Z-6-сон шакл) қайд этилади. Ушбу далолатнома, мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса юк хатига илова қилинади.
103. Лаборатория таҳлили натижасида цистернадаги спиртнинг ҳақиқий концентрацияси билан юк хатида ва Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасида (Z-6-сон шакл) кўрсатилган концентрация ўртасида тафовут аниқланса, шунингдек спиртнинг органолептик кўрсаткичлари норматив ҳужжат талабларига мос келмаса, ушбу цистернадан спирт тўкиб олинмайди ва етказиб берувчи ташкилотга қайтарилади.
107. Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) олингандан сўнг миқдор ва сифат бўйича эътирозлар бўлмаган тақдирда спирт намуналари 5 кунлик муддат ичида комиссия иштирокида резервуарга қуйилади.

Спирт йўқотилишига олиб келувчи ҳолатлар

Бартараф этиш усуллари

Қабул қилишда

Пастки тўкиш ускуналарининг цистерналарга улаш жойларидан спиртнинг сизиб оқиши.

Тўкиб олиш олдидан пастки тўкиш ускуналари ва цистерна патрубокининг техник ҳолати пухта текширилади.

Пастки тўкиш ускуналарини цистерналарга улаш қоидаларига риоя этилади. Пастки тўкиш ускуналари тагига мажбурий тарзда идишлар қўйилади.

Спиртнинг цистернадан тўлиқ бўлмаган ҳажмда қуйилиши.

Спирт тўкиб бўлингандан сўнг шлангли газниқоб кийган ишчи цистерна ичига тушиб уни тозалаш ишларини амалга оширади.

Спиртнинг цистернага қуйилиш сатҳи баландлигини, ҳароратини, концентрациясини нотўғри аниқлаш.

Ушбу кўрсаткичларни аниқлашда стандарт асбоблардан, жумладан ҳарорат ўлчагичи, спирт ўлчагичи ва метрштоклардан фойдаланилади. Ўлчашлар айнан норматив ҳужжатда белгиланган аниқликда амалга оширилади.

Спирт миқдорини аниқлаш бўйича цистернада ўтказилган ўлчовлар ва спиртни мерникдан ўтказишда олинган натижалар ўртасида тафовут бўлиши.

Мерникларни тўлдириш ва улардан маҳсулотни тўкиш вақтида эътиборли бўлиш, мерникларнинг задвижкаларини маҳкам ёпиш ва очиш, маҳсулот тўлиқ тўкилишини назорат қилиш, спиртнинг мерниклардаги ҳароратини тўғри аниқлаш лозим. Ҳар бир цистерна бўшатилгандан сўнг мерниклардан насосларгача бўлган қувурларда қолган спирт қолдиғини тозалаш мерникларига қуйиш ва ҳисобга олиш лозим.

Резервуарлардан спиртни тўкиб юбориш.

Ҳар бир резервуарга тўлдириш жадвали тузилади. Спиртни цистернадан резервуарга қуйишдан олдин ундаги маҳсулотнинг қуйилиш сатҳи баландлиги ўлчанади ва калибровка жадвалига мувофиқ мазкур резервуарга қўшимча равишда яна қанча миқдорда спирт қуйиш мумкинлиги аниқланади. Резервуарга спирт қуйишнинг тугалланишига алоҳида эътибор қаратилади.

Спиртни цистернадан тўкиб олиш вақтида айрим задвижкалар зич ёпилмаганлиги сабабли маҳсулотнинг бир қисми бошқа сиғимларга ўтиб кетиши ёки унинг тўкилишига йўл қўйиш.

Эксплуатация жараёнида сақлаш участкасидаги барча ишлатилмайдиган задвижкалар ёпиб қўйилади ва пломбаланади. Спиртни тўкиб олишдан олдин сақлаш участкаси бошлиғи спиртнинг насослардан резервуарларгача бўлган йўли бўйлаб жойлашган барча задвижкаларни шахсан текширувдан ўтказиши лозим.

Сақлашда

(спиртнинг парланиши натижасида йўқотишларнинг юқорилиги)

Резервуарларнинг герметик эмаслиги.

Резервуарни спирт қуйишга тайёрлаш вақтида герметиклиги текширилади. Сақлаш даврида резервуар мановакуумметри кўрсаткичлари назорати амалга оширилади.

Нафас олиш ва эҳтиёт клапанларининг яхши созланмаганлиги.

Нафас олиш ва эҳтиёт клапанлари созланган бўлиши ва резервуар лойиҳасида назарда тутилган босим ва вакуумда ишлаб кетиши лозим.

Эксплуатация давомида нафас олиш клапанларининг ликопчалари ўз жойларига зич ўрнатилганлиги, эҳтиёт клапанларининг гидрозадвижкадаги суюқлик сатҳи баландлиги ва унинг горизонталлиги доимий равишда назорат қилиниши лозим.

Резервуарларнинг тўлиқ тўлдирилмаганлиги.

Газ бўшлиғини камайтириш мақсадида резервуарлар максимал рухсат этилган баландликкача тўлдирилиши лозим.

Резервуарлар ташқи юзасининг нурни қайтариш қобилиятининг пасайиши.

Резервуарлар ташқи юзаси бўёғини янгилаб туриш. Нурни қайтариш қобилиятини ошириш учун резервуарлар юзасини оқ рангга бўяш тавсия этилади.

Резервуардаги тешиклар, коррозион шикастланишлар, корпусдаги ёриқлардан спиртнинг оқиб кетиши.

Резервуарларнинг техник ҳолатини ва назорат трубкаларидан сизиб чиққан спирт мавжудлигини доимий равишда назорат қилиш.

Резервуарларнинг чўкиши ва ёриқларнинг пайдо бўлиши.

Резервуарлар чўкиш даражасини доимий назорат қилиш, белгиланган муддатларда резервуарлар туби чеккаларини тенглаштириш ишларини амалга ошириш.

Қувурлардаги ва очиш-ёпиш арматуралардаги фланецли бирикмалардан спиртнинг сизиб оқиши.

Бирикмалар болтларини зичлаб тортиш ва қистирмаларни алмаштириш йўли билан бартараф этилади.

Спиртнинг задвижкалар ва хлопушкалар штурвалининг салникли зичламаларидан оқиши.

Салникли зичламалар даврий равишда тортиб турилади, қуриб қолган ва ёйилиб кетган салникли зичламалар янгисига алмаштирилади.

Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши оқибатида резервуар, қувурлар, задвижкаларниг шикастланиши.

Ҳароратнинг кескин ўзгариши даврида, айниқса қишки мавсумда, сақлаш участкалари ускуналарининг техник ҳолати устидан назорат кучайтирилади. Юз бериш эҳтимоли бўлган аварияларни бартараф этиш учун ташкилотда махсус йўриқномалар ишлаб чиқилади. Уларда авария оқибатларини бартараф этиш тартиби, мулкларни ва асбоб-ускуналарни сақлаш жойлари кўрсатилади.

Бериб юборишда

Цистерналарга спирт қуйиш жараёнида зич бўлмаган бирикмалардан спиртнинг сизиб оқиши.

Қуйиш шлангларини аниқ ва зич бириктириш, спиртни цистерналарга қуйиш жараёнини доимий назорат қилиш ва оқиш ҳолатлари аниқланганда дарҳол уларни бартараф этиш чораларини кўриш лозим.

Цистерналарга очиқ оқим билан қуйишда спиртнинг парланиш даражасининг юқорилиги.

Спиртни цистернага қуйиш жараёнида қуйиш шлангларининг учлари маҳсулот сатҳидан паст бўлган баландликда жойлаштирилади.

Қуйиш шланглари цистернадан чиқарилгандан сўнг улардан спирт оқиши.

Шланглар цистернадан чиқарилгандан сўнг улардан оқиб тушадиган спиртни йиғиш учун металл стаканларга жойлаштирилади.

Цистернани тўлдириш жараёнида спиртни ошириб қуйиш.

Цистернани тўлдиришни унинг ҳажми ва турига кўра олдиндан тайёрланган мерниклар ҳисобларига мувофиқ амалга ошириш лозим. Цистернани тўлдиришда унинг тўлиши устидан узлуксиз назорат ўрнатилади.

Цистерна етарли даражада герметизация қилинмаганда унга ошириб қуйиш натижасида спиртнинг йўли бўйлаб йўқотишларнинг кескин ошиши.

Цистерна оғиз қисмининг ички томонида қўйилган белгидан ошириб қуйишга йўл қўймаслик, цистерна туйнуклари маҳкам герметизация қилиниши лозим.

(Z-58-сон шакл)

Резервуарнинг спиртни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги
ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил «___» ______________

Бош муҳандис__________________ (раислигида), сақлаш участкаси бошлиғи _________________ лаборатория мудири ____________________ таркибидаги комиссия _____ сонли резервуар ва унга уланган қувурларнинг спиртни қабул қилишга тайёрлиги устидан текшириш ўтказиб қуйидагиларни аниқлади:

1. Резервуар деворлари ва ости тозаланган, санитар ҳолати:
_____________________________________________________________________________.
2. Резервуар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолати:
____________________________________________________________________

(резервуар ва асосий конструктив тармоқлар: томи, туби, резервуар асоси,

____________________________________________________________________

пастки резервуар ускунаси, корпуснинг резервуар билан бирикиши

____________________________________________________________________

пайвандланиш жойи ва бошқалар)

Резервуар ускуналарининг техник ҳолати

1. _________ механик ҳаво кириш клапани ўрнатилиши тўғрилиги текширилди, синов вақтида ____________ мм сув. сатҳи босимида ва ________________ мм сув. сатҳи вакуумида ишлади.

2. _____ гидравлик ҳимоя клапани даража бўйича ўрнатилиши текширилди, ______ миқдорда _____________ (суюқлик номи) қуйилди, синов вақтида ______________ мм сув. ст. босимида ва _________ мм сув. ст. вакуумида ишлади.

3. Резервуар ускуналари (барча ускуналар уларни текшириш натижалари кўрсатилган ҳолда санаб ўтилади).

4. Ерлатиш ускуналари текширилди, 20__ йил «___» _______ даги далолатномага қаралсин.

Комиссия хулосаси: Резервуар _____ ва унга уланган қувурлар:
____________________________________________________________________
____________________________________________________________________

Комиссия аъзолари:
____________________________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

(Z-59-сон шакл)

Спирт ўлчовининг ҳисоби
ЖУРНАЛИ

____________________________________________________________________

(етказиб берувчи/қабул қилувчи ташкилот номи)

20__ йил «__» _________ даги ____-сон далолатнома, 20__ йил «___» _______ даги ___-сон юк хати асосида
______ рақамли цистерна _________________ спирти __________________ навли
Цистерна тури ____________ қалпоқ баландлиги _____________ см, қуйилмаган ________ см.
-сонли резервуар дан/га қуйилган/тўкиб олинган спирт _________ ўлчови ўтказилди.

Т/р

Мерник рақами

Ўлчанган декалитрлар миқдори

Мерникдаги спирт ҳарорати, ºС

Мерник ҳажми кенгайишига тузатиш

Спиртнинг мерникдаги ҳақиқий ҳажми

Жами
Тузатишдан кейинги спиртнинг ҳажми ______________________ дкл.
Цистернадан танланган ўртача намуна, миқдорда ________________ л.

Таҳлиллар натижаси

1. Спирт ўлчагич ботиши ____________________________ бўлинишга.
2. Стакандаги спирт ҳарорати ____ 0С.
3. Концентрация ___________ фоиз.
4. Мерникдаги спиртнинг ўртача ҳарорати ___ 0С.
5. Кўпайтирувчи _________.
7. Сувсиз спирт (дкл х кўпайтирувчи) _____________ дал.
Сақлаш участкаси бошлиғи (ўринбосари) ___________________ (имзо)
Лаборатория мудири (техник-лаборант) ____________________ (имзо)
Моддий жавобгар шахслар томонидан транспортда ташиш ва мерникларгача етказишдаги табиий йўқотишлар (мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари асосида) ҳисобланади. Спиртни мерникдан цистернага қуйиш билан боғлиқ йўқотишлар етказиб берувчи ташкилот ҳисобига ёзилади.
Сув-спирт эритмаларида спирт концентрациясини аниқлашнинг 4-жадвалида («Сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлаш жадваллари», Москва, 1979 йил нашридан фойдаланиш тавсия этилади) 87,2 фоиз устуни ва –12,5°С сатри кесишмасидаги қиймат, яъни эритмадаги спиртнинг концентрацияси – 96,0 (фоиз) аниқланади.
Сув-спирт эритмаларида спирт концентрациясини аниқлашнинг 5-жадвали бўйича спиртнинг 96,0 фоиз концентрацияси устуни ва – 20°С ҳарорат сатри кесишмасидан кўпайтирувчи — 0,9999 топилади.
Спирт резервуарга 11500 мм сатҳда қуйилган. Ўлчов тасмасининг узунлигига мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ унинг ҳарорати билан боғлиқ тузатиш киритилади, яъни, спиртнинг ҳарорати –20°С бўлганда, тасма узунлигининг ҳар бир метрига — 0,48 мм тузатиш киритилиши керак. Бунда маҳсулот қуйилишининг ҳақиқий баландлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Калибровка жадвалга кўра, ушбу қуйилиш баландлигига 327077 декалитрга тенг ҳажм тўғри келади. Резервуар ҳажми корпус ҳароратининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда ўзгариши сабабли мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига асосан тузатишлар киритилади, яъни ҳарорат –20°С бўлганда мазкур Йўриқноманинг 13-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ тузатиш коэффициенти 0,99856 га тенг. Бунда резервуардаги спиртнинг ҳақиқий ҳажми қуйидагини ташкил қилади:

Жараён номи, ўлчов бирлиги

Октябрь — Март

Апрель — Сентябрь

Участка ичидаги жараёнлар

1. Стационар цистерналарда сақлашда (1 м2 да спиртнинг юза қисмида буғ ҳолатида йўқотиши ҳар бир тўлиқ ой учун сувсиз спирт, декалитрда):

ёпиқ сақлаш участкасида

0,009

0,027

очиқ сақлаш участкасида

0,0171

0,0684

2. Пўлат бочкаларда сақлашда (ҳар бир тўлиқ ой учун сақланадиган спирт миқдорига фоизда. Ҳар бир суткадаги йўқотиш ойлик норманинг 1/30 миқдоридан ҳисобланади)

0,10

0,12

3. Ташкилотда бир марталик кўчиришда кўчирилган сувсиз спиртга фоизда:

насос орқали қуйилганда

0,025

0,035

ўз оқими билан қуйилганда

0,015

0,025

Ташиш жараёнлари

4. Темир йўл цистернасига ва автоцистернага мерникдан қуйганда (сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда):

насос орқали

0,04

0,07

ўз оқими билан

0,03

0,05

5. Қуйиб олганда (қуйиб олинадиган сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда):

темир йўл цистернасидан мерник ёки резервуарга:

насос орқали

0,07

0,11

сифон орқали

0,05

0,07

автоцистерналардан темир йўл цистерналарига:

насос орқали

0,04

0,07

сифон орқали

0,03

0,05

6. Мерникдан пўлат бочкаларни тўлдирганда, пўлат бочкалардан мерникка, цистерна ёки резервуарга қуйганда (қуйиб олинадиган сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда)

0,09

0,10

7. Темир йўл цистернасида ташишда темир йўл цистернасидан бошқа издаги темир йўл цистернасига қуйишда, шунингдек авария ҳолатида бир темир йўл цистернасидан бошқасига ёки идишга қуйишда (ўтказиладиган сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда)

0,07

0,11

8. Автоцистерналарда ташишда (сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда)

0,5 дан 50 км гача бўлган масофада

0,03

0,04

50 км дан юқори масофада

0,0007

кўп эмас,

ҳар бир ҳақиқатда босиб ўтилган километрга, лекин 0,07 дан кўп эмас

0,0007

кўп эмас

ҳар бир ҳақиқатда босиб ўтилган километрга, лекин 0,08 дан кўп эмас

9. Темир йўл цистерналарида ташишда спиртнинг темир йўл цистерналарида ҳар бир суткада туриши учун (спиртнинг цистернага/дан қуйиш/тўкиш куни
1 сутка деб ҳисобланади) сувсиз спирт декалитрда:

юк кўтариши 20 тн бўлган

0,135

0,175

юк кўтариши 50 тн бўлган

0,27

0,31

юк кўтариши 60 тн бўлган

(тури 25, 53 ва 62)

0,30

0,32

10. Темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали пўлат бочкаларда ташишда (ҳар бир суткада сувсиз спирт миқдорига фоизда)

0,01

Ташишдаги тўлиқ даврда 0,10 дан кўп эмас

0,015

Ташишдаги тўлиқ даврда 0,15 дан кўп эмас

Спиртни мерникдан насос ёрдамида резервуарга қуйиш вақтидаги табиий йўқотишларини ҳисоблашда, мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган жадвалнинг 3-бандига мувофиқ кўчирилган спирт миқдорининг 0,025 фоизга тенг бўлган табиий йўқотиш нормаси олинади ва мазкур жараёнда йўқотишлар қуйидагини ташкил этади:
Ушбу йўқотишлар мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган жадвалнинг 3-бандига мувофиқ, спиртни ёз мавсумида насос ёрдамида резервуардан оралиқ идишига қуйишда спиртнинг табиий йўқотиш нормаси 0,035 фоиз, спиртни ўз оқими билан оралиқ идишидан мерникка қуйишда эса 0,025 фоизни ташкил қилади.

(Z-35-сон шакл)

Цистерналардан намуна олиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ___ йил «____» _____________

____________________ташкилоти

Биз, қуйида имзо қўювчилар, ___________________________________ ташкилотига __________________________________________ ташкилотидан
______________________ станциядан ______________________ станцияга

20___ йил «____» ______________ да _______-сонли юк хати билан келтирилган, ҳажми _______ дал бўлган, ____-сонли цистернадан ______________

____________________________________________________________________

(маҳсулот номи)

_______________________ Oz DSt, ГОСТ га мувофиқ ______ л миқдорда ўртача намуна олинди,
_________________________________________________________________ тоза ва қуруқ

(шиша идишлар сони ва ҳажми)

шиша идишларига қуйилди, ташкилот лабораториясининг Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш китобига _____________ рақами остида қайд этилди.

Намуна солинган шиша идишлар ________________________ тиқин билан зич ёпилди,

(қандай тиқин)

шиша идишларга этикетка ёпиштирилди, тиқинлар _________________________________ билан ______________________________

(нима билан ўралгани кўрсатилсин)

ўралган ва ______________________ташкилоти муҳри билан муҳрланган, низоли ҳолат учун таҳлил ўтказиш учун, ________________________ лабораторияга сақлаш учун топширилган.
Намунани олдилар ва муҳрладилар:

____________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, имзоси)

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Имзо: ____________________