«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
2. Қайта ташкил этишга рухсатнома ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан берилади.
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;
7. Суғурталовчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Ваколатли орган суғурталовчининг аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта ташкил этишга рухсатномани беради ёки рад этади. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида суғурталовчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
11. Агар ваколатли орган қайта ташкил этишга рухсатнома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида суғурталовчининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида суғурталовчига қайта ташкил этишга рухсатнома бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин суғурталовчи уни амалга ошириш учун рухсатнома олиш ниятида бўлган қайта ташкил этишни, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга қайта ташкил этишга рухсатнома беришга мажбур. Қайта ташкил этишга рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома қайта ташкил этишга рухсатнома беришга тенглаштирилади ва қайта ташкил этишни содир этиш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
2. Чора-тадбирлар комплексини келишиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган деб аталади)томонидан амалга оширилади ҳамда суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексининг юқоридаги чап бурчагига «КЕЛИШИЛГАН» деган ёзувни киритиш, келишиш санасини кўрсатиш ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштирилади.
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисидаги ариза;
7. Суғурталовчидан ушбу Низомнинг 6-моддасида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Ваколатли орган суғурталовчининг чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда чора-тадбирлар комплексини келишади ёки рад этади. Чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисида суғурталовчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
11. Агар ваколатли орган чора-тадбирлар комплексини келишиш ёки уни рад этиш тўғрисида суғурталовчининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида чора-тадбирлар комплексини бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин суғурталовчи уни амалга ошириш учун келишиш ниятида бўлган чора-тадбирлар комплексини суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида келишилган чора-тадбирлар комплексини беришга мажбурдир. Келишилган чора-тадбирлар комплекси олингунга қадар қабул қилинган санаси тўғрисида белги қўйилган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома келишилган чора-тадбирлар комплексига тенглаштирилади ва суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Келишилган комплекс чора-тадбирлардаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, келишилган комплекс чора-тадбирлар суғурталовчиларнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
2. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан ушбу Низомга 1-иловага асосан схема бўйича амалга оширилади ҳамда огоҳлантириш тадбирлари рўйхатининг юқоридаги чап бурчагига «КЕЛИШИЛГАН» ёзувини киритиш, келишиш санасини кўрсатиш ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқлаш орқали расмийлаштирилади.
ушбу Низомга 2-иловага асосан шакл бўйича огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш ҳақидаги ариза;
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни суғурталовчилардан талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Ваколатли орган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади, мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилган санадан ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишади ёки келишишни рад этади. Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
11. Агар ваколатли орган суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида уни бериш ёки беришни рад этишда суғурталовчига келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини бермаса ёки уни беришни рад этса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тугаши билан суғурталовчи, келишишни олиш кўзда тутилган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш учун ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма хабарномасини олгач беш иш куни мобайнида унга келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини бериши шарт. Келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини олгунга қадар, тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатига тенглаштирилади ва огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатидаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхати суғурталовчиларнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)