Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 219-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Намунавий низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 219-модда) мувофиқ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг (бундан буён матнда Маслаҳат маркази деб юритилади) мақсади ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1. Маслаҳат маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек мазкур Намунавий низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 30 июлдаги 26, 115, 2018-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2499-2, 03.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/2499-2/1835-сон)