Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2018
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 1998 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.
3. Агар 1998 йил 1 январга қадар кўрилган фуқаролик ишлари бўйича процессуал муддатлар ўтмаган бўлса ва бу муддатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган муддатларга қараганда камроқ бўлса, ишнинг кўриб чиқилиши вақтида амалда бўлган муддатлар қўлланилади.
4. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси билан мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларининг ушбу Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
6. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари иловага мувофиқ 1998 йил 1 январдан эътиборан тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.