LexUZ шарҳи
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августдаги 128-II-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида Ушлаб бериш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Қарори билан ратификация қилинган.
2. Ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ жазоланадиган ҳуқуқбузарликка оид ҳукм юзасидан ва бу жазо муддатининг тугашига камида олти ой ва ундан кўпроқ муддат қолган бўлса.
Сўралаётган Давлат ушлаб бериш тўғрисида олинган сўровга биноан, 3-моддада кўрсатилган ҳолатларни ҳисобга олиб, ўз миллий қонунларига мувофиқ равишда талаб этилаётган шахсни ҳибсга олиш чораларини кўради.
2. Сўраётган Давлат 1-бандда кўрсатилган тарзда ҳибсга олиш амалга оширилганидан кейин 1 ой давомида ушлаб бериш тўғрисида сўров ҳужжатларини тақдим этмаса, ушланган шахс озод этилади.
Ушлаб берилган шахс жазони ўташни тўла якунламагани ҳолда бошқа Давлат ҳудудига қочиб ўтса, ушлаб бериш сўраётган Давлатнинг сўровига кўра қайтариб берилиши керак. Бу ҳолда 4-моддада кўрсатилган ҳужжатлар талаб этилмайди.
1. Сўралаётган Давлат ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган, ушлаб беришга олиб келадиган ҳуқуқбузарликларга оид ашёвий далилларни, шунингдек ҳуқуқбузарлик объекти бўлган ва сўраётган Давлат талаб қилаётган ҳар қандай мулкни тақдим этади.
2. Сўралаётган Давлатнинг ўзи ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ашёвий далиллар ва нарсаларга жиноий таъқибнинг бошқа эҳтиёжи туфайли муҳтож бўлса, у буларни беришни кечиктириши мумкин.