Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.04.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Шу жиҳатдан олганда Ўзбекистон Республикасининг яқинда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган меъёр ва талабларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилиши катта аҳамият касб этади. Бунда товар ва молия бозорларида рақобатни чеклашга ҳамда устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликка, шунингдек ноҳалол рақобатни, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки тушириб юборишни тақиқлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
6. Икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 1994 йил 7 февралдаги ПФ-758-сонли (5-банди бундан мустасно), «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг номини ўзгартириш тўғрисида» 2005 йил 4 майдаги ПФ-3603-сонли, «Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» (7-банди бундан мустасно) 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сонли фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.