Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари, жаноб Усмонов Ойбек Орифбекович ва Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, жаноб Мухаммад Хареб Ал-Мехайрби, 2008 йил 17 март куни Абу Даби шаҳрида имзоланган, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 4 сентябрдаги 173-сонли Қонуни ва Бирлашган Араб Амирликларининг 2009 йил 10 майдаги 9-сонли Федерал Фармони билан ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимнинг ратификация ёрлиқлари алмашувини амалга ошириш мақсадида бугун учрашдик.
Мазкур Битимнинг 15-моддасига мувофиқ, ушбу ҳужжат ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб ўттизинчи куни кучга киради, яъни 2012 йил 23 мартда кучга киради.