Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.04.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Ангрен» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ангрен» МИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича икки босқичда амалга оширилади.
6. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини 5 иш куни мобайнида кўриб чиқади.
7. Ушбу Низомнинг 4-банди бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқилмасдан инвесторга қайтарилади.
8. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари ва ҳужжатлар Дирекция томонидан Маъмурий кенгашнинг ишчи органига берилади, уларга бизнес-режанинг ушбу Низомнинг 5-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан Дирекция директори томонидан имзоланган тегишли хулоса илова қилинади.
13. Ушбу Низомнинг 11-банди учинчи хатбошига мувофиқ пухталаштирилган инвестиция буюртманомалари бевосита Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун такроран киритилади.
инвестицияларнинг объекти, ҳажми ва тури, «Ангрен» МИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолият турлари;
23. Инвестор ва Дирекция ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги битим ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ инвестор томонидан «Ангрен» МИЗ қатнашчиси сифатида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб кучга киради.
29. Дирекция ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини «Ангрен» МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича «Ангрен» МИЗ қатнашчиси гувоҳномасини беради.
Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Ангрен» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Ангрен» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси герби | ||
Тартиб рақами: № __ | ||
«АНГРЕН» МАХСУС ИНДУСТРИАЛ ЗОНАСИ | ||
________________________________________________________га берилди | ||
(гувоҳнома берилган ташкилотнинг номи) | ||
Берилган сана: ____________________ | ||
Асос: ___________________________________________________________ | ||
(«Ангрен» МИЗ Маъмурий кенгаши қарори санаси ва рақами) | ||
Директор: ____________________ | ____________________ | |
(Ф.И.О.) | (имзо, сана) |