Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.04.2016
Ҳужжат 07.10.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва шахсий муҳр билан тасдиқланган» деган сўзлар «ҳамда» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 15-банддаги «тўққизинчи» деган сўз «ўнинчи» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 22-банднинг биринчи хатбошисидаги «ойига бир маротаба» деган сўзлар «ҳар чоракда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «юк етказишни назорат қилиш китобчаси» деган сўзлар «юкни етказиб бериш назорат китобчаси» деган сўзлар билан, «ЮЕНҚК» деган аббревитура «ЮЕБНК» деган аббревиатура билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ЮЕНҚК» деган аббревиатура «ЮЕБНК» деган аббревиатура билан алмаштирилсин.
олтмиш тўққизинчи хатбошидаги «9 рақамли» деган сўзлар «10 рақамли» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўқсон еттинчи—юзинчи хатбошилар тегишинча тўқсон саккизинчи–бир юз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.