Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.04.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-23-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва шахсий муҳр билан тасдиқланган» деган сўзлар «ҳамда» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 15-банддаги «тўққизинчи» деган сўз «ўнинчи» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 22-банднинг биринчи хатбошисидаги «ойига бир маротаба» деган сўзлар «ҳар чоракда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «юк етказишни назорат қилиш китобчаси» деган сўзлар «юкни етказиб бериш назорат китобчаси» деган сўзлар билан, «ЮЕНҚК» деган аббревитура «ЮЕБНК» деган аббревиатура билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ЮЕНҚК» деган аббревиатура «ЮЕБНК» деган аббревиатура билан алмаштирилсин.
олтмиш тўққизинчи хатбошидаги «9 рақамли» деган сўзлар «10 рақамли» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўқсон еттинчи—юзинчи хатбошилар тегишинча тўқсон саккизинчи–бир юз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.