Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.02.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 29 январдаги 11, 01/15-1-10/08-сонли «Ўзбеккўмир» ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2392-1, 06.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 февралдаги 58-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 8-9-сон, 87-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қиладилар:
1. »Ўзбеккўмир» ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 12 сентябрдаги 70, УТ 02/4-17/3640-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 февралдаги 58-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 8-9- сон, 87-модда) қарорига мувофиқ, «Ўзбеккўмир» ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартибини белгилайди.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар қуйидаги талабларни инобатга олиб расмийлаштирилади:
8. «Ўзбеккўмир» ОАЖ томонидан тақдим қилинган мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда олгандан кейин ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўмирнинг чакана нархини белгилашга мажбур. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қабул қилган қарори тўғрисида «Ўзбеккўмир» ОАЖни ёзма равишда хабардор қилади.
13. Кўмирни сотишда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 3-4-сон, 15-модда) «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактуралар ҳисобини юритиш ва тўлдириш тартибига мувофиқ амалга оширилади.