Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонунига асосан 2023 йил 30 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда) 92-моддасининг иккинчи қисмидаги «белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда) 23-моддасининг учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда) 19-моддасининг иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–298-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 251-модда) 30-моддасининг учинчи қисмидаги «белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
LexUZ шарҳи