Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.12.2015
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 5 декабрдаги 53-Б-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2376-1, 11.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.