Ҳужжат 02.05.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ ҳам қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхона, ҳам унинг расмий дистрибьютори билан тузиладиган олди-сотди шартномалари асосида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси орқали лизингга беришга рухсат этилсин.
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз маблағлари ҳисобига, дистрибьюторлик ташкилотлари маблағларини жалб этмасдан расмий дистрибьютор билан келишилган етказиб бериш ҳажмларидан ортиқча ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари бўйича сотишга йўл қўйилади. Бунда техника ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўшимча фойда олиниши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди, сотишдан олинган қўшимча соф фойда эса қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсус ҳисоб рақамларида жамланади ҳамда ундан корхоналарни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, шунингдек маркетинг ва сервисни ривожлантириш учун фойдаланилади.