Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.1998
Ҳужжат 18.11.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Хўжалик суди ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Судлар тўғрисида»ги Қонунига, ушбу Кодексга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси билан бошқа давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ва икки томонлама шартнома ҳамда битимларга амал қилади.
Хўжалик судининг қарори (ҳал қилув қарори, қарори, ажрими) қабул қилиниши биланоқ дарҳол кучга киради. Кучга кирган қарор устидан ушбу Кодекснинг 87, 90, 91, 92, 94 ва 102-моддаларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши ёки протест берилиши мумкин. Қарор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва давлатлараро битимга мувофиқ бошқа давлатларнинг ҳудудида ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди хўжалик судлари судловига тегишли ҳар қандай низони ўз ижросига қабул қилишга ва ҳал этишга ҳақлидир. Шунингдек ушбу модданинг биринчи банди ҳамда ушбу Кодекснинг 13-моддасида белгилан ган даъво қийматидан юқори ёки паст бўлган низоларни қабул қилиш ва ҳал этиш ҳақида хўжалик судларига умумий топшириқлар беришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этмаётган учинчи шахслар, башарти хўжалик низоси бўйича қабул қилинадиган қарор томонларнинг бирининг ҳуқуқлари ёхуд мажбуриятларига таъсир этиши мумкин бўлса, хўжалик суди қарор қабул қилгунига қадар даъвогар ёки жавобгар томонида ишга қўшилишлари мумкин. Улар томонларнинг, прокурорнинг илтимосномасига кўра ёки хўжалик судининг ташаббуси билан ишда қатнашишга жалб этилишлари мумкин. Мустақил талабларни баён этмаётган учинчи шахслар томоннинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда процессуал мажбуриятларига эга бўладилар, даъво асосини ва мавзусини ўзгартиришга, даъво талаблари миқдорини ошириш ёки камайтиришга, шунингдек даъводан воз кечишга, даъвони эътироф этишга ёхуд муросага келишга, қарорнинг мажбурий тарзда ижро этилишини талаб қилишга бўлган ҳуқуқлар бундан мустаснодир.
Иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ажрим ушбу Кодекснинг 82-моддасидаги талабларга риоя этилган ҳолда чиқарилади. Ажримда иш юритишни бошлашга асос бўлган маълумотлар ҳамда қоидабузарликнинг моҳияти ҳам кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳал қилув қарорининг ижроси кечиктирилган ёки чўзилган тақдирда хўжалик суди қарор мазкур Кодекснинг IX бобида назарда тутилган тартибда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.