Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.03.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) касса ижросини амалга ошириш ва унинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
26. Бюджетга ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ тўловчиларнинг ёзма аризасига кўра қайтариб берилади ёки келгуси тўловлар ёхуд бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилади.
27. Давлат бюджетига ортиқча тўланган божхона тўловлари Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 947, 2000 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) асосан тартибга солинади.
32. Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган харажатлар амалга оширилади. Давлат бюджети харажатлари тасдиқланган бюджет асосида ягона ғазна ҳисобварағида мавжуд қолдиқ доирасида амалга оширилади.
43. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан капитал қўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун ажратилган маблағларни кирим қилиш мақсадида, ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларга уларнинг хос рақами билан 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварақлари фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказида ва республика тижорат банкларининг амалиёт Бош бошқармаларида очилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан капитал қўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун ажратилган маблағларни кирим қилиш учун ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларга бошқа банк бўлимларида 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварақларини очишга рухсат этилмайди.
45. Капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар тайинлаш сертификати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига (рўйхат рақами 1111, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) асосан расмийлаштирилади.
50. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур Йўриқноманинг 1 — 9-иловаларида келтирилган шаклдаги ҳисоботларни электрон файл кўринишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кунлик тақдим этиб боради.