Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судлар томонидан мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Иқтисодий судлар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
2. Конституциянинг 54-моддаси ва ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
3. ФКнинг 182-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ФК 11-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқни тан олиш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ИПК 26-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра иқтисодий суд мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги низоларни ҳал этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Агар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш жараёнида мулк ҳуқуқини тан олиш жисмоний шахснинг ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатига таъсир этиши мумкинлиги аниқланса, ушбу даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддасининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан сўнг аниқланса, суд иш юритишни ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ФКнинг 232-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 33-моддасининг тўртинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, судга мулкдор бўлмаган, аммо мол-мулкдан хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган шахс ушбу мол-мулкка мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида эмас, балки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқини тан олиш тўғрисида мурожаат қилса, суд даъво аризасини қайтаришга ёки уни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Агар даъво аризасининг мазмуни ва шакли ИПК 149-моддасининг талабларига мувофиқ бўлса, суд уни иш юритишга қабул қилиб, низони мазмунан кўриб чиқиши шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
11. ФК 187-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ишни кўриш жараёнида қурилманинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги аниқланса, суд ФКнинг 187-моддасига асосан бундай қурилмага мулк ҳуқуқини белгиламайди, ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмидаги ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
–– эгалик қилиш узлуксиз ҳисобланади, агар эгалик қилиш ФКнинг 187-моддасида назарда тутилган муддат давомида узлуксиз бўлса. Мол-мулкнинг бошқа шахсга вақтинча эгалик қилиш учун берилиши мазкур муддатнинг узилишига олиб келмайди;
–– мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиш шартномасиз эгалик қилишни англатади. Шу муносабат билан мол-мулкка эгалик қилиш шартномавий мажбуриятлар (ижара, сақлаш, ҳақсиз фойдаланиш ва бошқалар) асосида амалга оширилган ҳолларда ФКнинг 187-моддаси қўлланилмайди.
12. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб низоли бўлганлиги сабабли, у юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўриш учун белгиланган тартибда эмас, балки даъво тартибида, ФКнинг 212-моддаси қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда кўриб чиқилиши керак.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12.2-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12.3. ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.
(12.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12.4. ФК 212-моддаси бешинчи қисмининг мазмунига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган модданинг тўртинчи қисмига асосан суд томонидан тан олиниши мумкин.
(12.4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12.4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори ФКнинг 212-моддасида шахс ўзига қарашли бўлган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкинлиги назарда тутилмаганлигига қаратилсин.
(12.4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.