Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.04.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сонли «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 345-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли қарори) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 455-модда), 2011 йил 12 декабрдаги 324-сонли «Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 514-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 24 сентябрда тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.