Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.04.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги «2011—2015 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётидаги ислоҳотлар кўламини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантириш мезонлари ва баҳолаш тизимларини белгилаш ҳамда амалга ошириш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-1464-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2001 йил 23 июндаги 02/20-16-сон «Божхона юк декларациясининг электрон нусхасини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1055, 2001 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.