Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 445-модда) мувофиқ ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилаётган вояга етмаганларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
4. Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилиши мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида сақлаш, тарбиялаш ва уларга таълим беришга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати асосида тиббий кўрик натижаси бўйича аниқланади. Ушбу рўйхатда келтирилган касалликлар аниқланган тақдирда вояга етмаганлар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилиши мумкин эмас.