Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.08.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сонли «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
икки ой муддатда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқлаштирсин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
1. Ушбу Низом «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 июндаги 385-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 539-модда)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 июндаги 385-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 539-модда)
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 июндаги 385-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 539-модда)