Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.03.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/9-сонли «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2155-5, 09.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 373-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 27 июндаги 11/10-сонли «Ҳисоб-китобларни «Банк-Мижоз» дастурий мажмуаси орқали амалга ошириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 497, 1998 йил 8 октябрь);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 24 апрелдаги 12/4-сонли «Ҳисоб-китобларни «Банк-Мижоз» дастурий мажмуаси орқали амалга ошириш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 497-1, 2007 йил 17 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 210-модда).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/8-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
3. Тизим банкнинг мулки ҳисобланади ва Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидалари (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) талабларига мос бўлиши шарт.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
6. Мижоз Тизимда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган чизмага мувофиқ ишлайди.
8. Мижоз Тизимда тўловларни тўловчи сифатида амалга оширишда фақат тўлов топшириқномаларини қўллаши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка инкассо топшириқномаларини электрон шаклда тақдим этиши ёки уларни чақириб олиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-3, 04.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2017 й., 10/17/2155-3/0360-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-3, 04.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2017 й., 10/17/2155-3/0360-сон)
14. Тизимда мижоз томонидан миллий валютадаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2155-2, 21.12.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 588-модда)
18. Тизим орқали хизмат кўрсатиладиган шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар мижознинг ўзи томонидан чоп қилинади. Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан тузилган шартномага мувофиқ мижоз ҳисобварақларидан кўчирмалар банк томонидан чоп қилиниши мумкин.
19. Мижоз томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити йўқотилган тақдирда ёки идентификация ва аутентификация маълумотлари учинчи шахсларга маълум бўлиб қолгани бўйича шубҳа туғилганда, мижоз Тизим орқали хизмат кўрсатишни тўхтатиш юзасидан банкни дарҳол мазкур Низомнинг 4-бандига асосан тузилган шартномага мувофиқ хабардор қилиши керак. Шундан сўнг, тизим орқали мижоз ҳисобварақларидан амалга оширилган операциялар бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.
22. Банкнинг масъул ходими Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) мувофиқ мижозларни лозим даражада текширишда электрон тўлов ҳужжатларини чоп этиши ва уларни банкнинг тегишли бўлимлари билан келишиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2155-4, 12.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2019 й., 10/19/2155-4/2926-сон)
24. Мижозлардан олинган барча ахборот банкда ҳар куни архивланади ва Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 1685, 2007 йил 2 июнь) талабларига мувофиқ сақланади.
25. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) талабларига мувофиқ маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ҳамда Марказий банк Ҳисоб-китоблар марказига қайта ишлаш учун электрон тўлов ҳужжатини узатиш учун жавобгарлик банкка юклатилади.