Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.05.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини ҳамда Ижтимоий кўникма марказларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича 2002-2003 йилларда амалга ошириладиган тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 317-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 27-сон, 314-модда)
№ | Тадбирлар номи | Бажариш муддати | Масъуллар |
1. | Вояга етмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни (11 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар ва ўғил болалар кесимида) минтақалар бўйича таҳлил қилиш | 2002 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
2. | Вояга етмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг таҳлили асосида ихтисослаштирилган ёпиқ турдаги таълим муассасаларини ташкил этиш жойларини, биноларини ва таъминотини аниқлаш | 2002 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда |
3. | Ихтисослаштирилган ёпиқ турдаги таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш | 2002 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда |
4. | Ёшларнинг ижодий ва тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг муассасаларини аниқлаш ва ташкил этиш бўйича таклифлар ва намунавий низом лойиҳаларини тайёрлаш. Қуйидагилар жамғармаларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади: — соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёшларни юксак маънавият, маданият, миллий анъаналарга садоқат, ватанпарварлик ва фидокорлик руҳида тарбиялашда иштирок этиш; — девиант (белгиланган ижтимоий ахлоқ нормаларига номувофиқ хулқли) ёшлар ва ўсмирларнинг ижтимоий ҳаётда мослашиб, ўз ўрнини топишларида кўмаклашиш,уларга касб танлаш ва таълим олишда яқиндан ёрдам кўрсатиш, ушбу тоифадаги ёшлар ва ўсмирларда ижобий дунёқараш, қадриятларни шакллантириш; — тарбияланувчиларга менежмент, кичик ва ўрта бизнес асосларини ўргатишни ташкил этишда ихтисослаштирилган таълим муассасаларига молиявий ёрдам кўрсатиш; — мазкур муассасалар битирувчиларининг келгусида ижтимоий муҳитга мослашуви ҳамда зарур малака ва касбни эгаллашлари учун махсус ўқув-ишлаб чиқариш кичик корхоналари тармоғини ривожлантириш; — ёшларнинг тадбиркорлик ва ижодий фаоллигини махсус мукофотлар жорий этиш ва бошқа йўллар билан рағбатлантириш | 2002 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маънавият ва маърифат» Республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
5. | Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича ҳудудий мувофиқлаштириш комиссияларини тузиш | 2002 йил июнь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва «Маҳалла» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари |
6. | Вояга етмаганлар ва ёшларнинг бўш вақтини ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт тадбирлари билан банд қилиш имкониятини яратувчи шароитларга эга бўлган замонавий гузарларни барча маҳаллаларда барпо этиш | 2002-2003 йил | Республика «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
7. | Вилоят марказлари, йирик шаҳарлар, туман марказлари ва қишлоқларда милиция таянч пунктлари учун жой ажратиш масаласини ҳал қилиш (вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда 2 та профилактика инспекторига 1 та милиция таянч пункти, қишлоқ жойларда 1-2 профилактика инспекторига 1 та милиция таянч пункти ташкил этиш ва жиҳозлаш) | 2003 йил январь | Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари |
8. | Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг масъул ходимлари иштирокида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт тадбирларини ташкиллаштириш ҳамда уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан семинар - кенгашлар ўтказиш | 2003 йил мобайнида | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Республика «Маҳалла» жамғармаси, ҳудудий мувофиқлаштириш комиссиялари |
9. | «Ислом динида маънавият талқини», «Дин ва жамият» ва «Динлар тарихи» каби мавзуларда исломшунос ва жамиятшунос олимлар иштирокида мунозаралар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш | Мунтазам равишда | Маҳаллий ҳокимликлар, Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, Республика «Маҳалла» жамғармаси |
10. | Ҳуқуқий таълим-тарбия мавзусида фикр алмашиш, учрашувлар, мулоқотлар ўтказиш | Мунтазам равишда | Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Ижтимоий кўникма марказлари |
11. | Ҳар бир маҳалла гузарида газета-журналлар билан савдо қилувчи шохобчалар, таксофонлар, кутубхона ва маърифат хоналари ташкил этиш | 2002-2003 йиллар мобайнида | Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
12. | Милиция таянч пунктлари жойлашган маҳалла гузарлари ҳудудларида, имконият доирасида, бассейнлар, футбол, волейбол, баскетбол майдончалари, шахмат-шашка клублари, миллий кураш, каратэ, дзюдо, бокс тўгараклари ҳамда бошқа спорт ва маданий-ижодиёт тўгараклари ташкил этиш | 2002-2003 йиллар мобайнида | Ҳокимликлар, Республика «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати |
13. | Вояга етмаганлар ва ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш: — касбга йўналтириш ишларини жойлаштириш; — касб-ҳунар коллежларида дурадгорлик, наққошлик, ҳайдовчилик, тикувчилик, авточилангар ва бошқа кундалик турмушда зарур ҳунарлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини очиш; — вақтинчалик ёки бир марталик иш билан таъминлаш марказларида мунтазам равишда иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш | 2002 йил мобайнида | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
14. | Маҳалла гузарларида: — пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари; — кийим бичиш, тикиш цехлари; — радиотелеаппаратураларни таъмирлаш устахоналари; — новвойхона; — қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари; — сартарошхоналар; — соатсозлик устахоналари; — миллий ҳунармандчилик устахоналари; — компьютер марказлари ташкил этиш | 2002-2003 йилларда | Ҳокимликлар, Республика «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати |
15. | Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт тадбирларини ташкил этиш ва уларнинг бўш вақтини ўтказиш бўйича амалга оширилган тадбирлар юзасидан ҳудудий мувофиқлаштириш комиссияларига ҳисобот бериб бориш | Ҳар ярим йилда | Шаҳар, туман ички ишлар идоралари ва иж�имоий кўникма марказлари |
16. | Республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тарбиявий ишларни олиб бориш» мавзусидаги дарсларни ташкил қилиш | 2003 йил 1-ярим йиллигида | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
17. | 17 ёшга тўлиши муносабати билан меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган ёпиқ турдаги мактаб-интернатлар, касб-ҳунар мактабларидан қайтганлар ва вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари томонидан йўлланганлар, мустақил даромад манбаи бўлмаган ва боқувчисини йўқотган ёшларга, ички ишлар идоралари томонидан тавсия этилган шахсларга ижтимоий кўникма марказлари орқали моддий ва маиший жиҳатдан, шунингдек ишга ва ўқишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш | Мунтазам равишда | Ички ишлар идоралари ва ижтимоий кўникма марказлари |
18. | Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт тадбирларини ҳамда уларнинг бўш вақтини уюшган ҳолда ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш | Мунтазам равишда | «Ўзтелерадио» компанияси, оммавий ахборот воситалари |