Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 194-модда) мувофиқ Тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
26. Мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган тоифадаги болалардан бошқа тоифадаги болалар муассасада муддатсиз бўлишлари мумкин.