Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.09.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарорига мувофиқ ҳамда товар ва молия бозорларидаги рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
(8-банд «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
(8-банд «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
(8-банд «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шаклиБажариш муддатиМасъул бажарувчилар

Кутилаётган натижа

I. Рақобат муҳитини ривожлантиришни самарали таъминлайдиган монополияга қарши тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар фаолияти устидан назоратни кучайтириш
1.Қуйидагиларга:
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш
тартибига;
Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси 2010 йил август Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигиКамерал текшириш (ўрганиш)нинг зарур ҳуқуқий асосларини яратиш, монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиниши мониторингини ва назоратни такомиллаштириш.
2.«Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси2010 йил августМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар ва идораларРақобатни ҳимоя қилиш бўйича муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, товар бозорларида монополистик фаолиятга барҳам бериш ва унинг олдини олишнинг ҳуқуқий воситаларини янгилаш.
3.Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда статистика маълумотларини тезкор идоралараро айирбошлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат2010 йил сентябрьМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, вазирликлар ва идораларТовар бозорларини таҳлил қилиш ва монополист корхоналарни аниқлашнинг ахборотлар асосини яратиш.
4.Товар бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Методик тавсиялар2010 йил октябрьМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигиРақобат муҳитининг ҳолатини янада тўлиқ ва сифатли баҳолаш ва монопол товар бозорларида рақобатни ривожлантириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш.
5.Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари (улушлари) сотиб олиниши устидан назорат қилиш тартибини такомиллаштириш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни сотиб олишда рақобат шартларига риоя қилинишини энг кўп даражада таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутиш.Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси«Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингандан кейин бир ой муддатдаМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар ва идораларХўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни сотиб олишда рақобат шартларини таъминлаш бўйича назорат қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва чора-тадбирлар кўриш.
6.Вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, рақобатни чеклайдиган нормаларни улардан чиқариш юзасидан хатловдан ўтказиш.Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари2010 йил ноябрьМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идораларТовар бозорларида хўжалик юритувчилар фаолияти учун тенг шарт-шароитларни ва соғлом рақобат муҳитини таъминлаш.
7.Нарх белгилаш жараёнига бошқариладиган нархлар (тарифлар)ни шакллантиришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.Тизимни жорий этиш бўйича дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш2011 йил январьМолия вазирлигиНархлар (тарифлар)ни белгилаш жараёни ва усулларини такомиллаштириш, ишларнинг очиқ-ошкоралиги ва тезкорлигини таъминлаш, доимий мониторинг учун маълумотлар базасини яратиш.
8.Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишилган хатти-ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.Идоравий-норматив ҳуқуқий ҳужжат2011 йил февральМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлигиХўжалик юритувчи субъектлар ўртасида рақобатни чеклайдиган ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузадиган тил бириктиришларни аниқлашни таъминлайдиган аниқ мезонларни белгилаш.
9.Табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) ўзгаришининг иқтисодиёт секторларига таъсирини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Идоравий-норматив ҳуқуқий ҳужжат2011 йил мартМолия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигиНархлар ўзгаришининг иқтисодиёт секторларини ривожлантиришга таъсирини прогнозлаштириш ва зарур олдини олувчи чора-тадбирлар кўриш.
10.Юридик шахсларни мажбурий ажратиш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси2011 йил июльМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигиЮридик шахсларни мажбурий ажратишнинг ҳуқуқий механизмини яратиш.
II. Жамоат тузилмалари билан мустаҳкам мувофиқликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, ноҳалол рекламага йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш
11.Жамоат ташкилотлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мониторинглар олиб борилишини тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси2010 йил июньМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идораларИстеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, асосий истеъмол товарларини сотадиган савдо объектлари мониторингини олиб бориш ва ўрганиш бўйича жамоат ташкилотлари ваколатларини тартибга солиш.
12.Муддати ўтган (яроқлилик муддати кўрсатилмаган) дори воситалари, тиббий мақсаддаги буюмлар, ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат товарларининг асосий турларини, шу жумладан болалар озиқ-овқат товарларини тезкор аниқлаш ва уларни сотишга йўл қўймасликни назарда тутган ҳолда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан қўшимча равишда келишмасдан амалга ошириладиган назорат органларининг назорат функциялари рўйхатини (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кенгайтиришга доир таклифлар киритиш.Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори2010 йил июньМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идораларМуддати ўтган (яроқлилик муддати кўрсатилмаган) дори воситалари, тиббий мақсаддаги буюмлар, ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат товарларининг асосий турларини, шу жумладан болалар озиқ-овқат товарларини тезкор аниқлашни ва уларни сотиш ҳолатларига барҳам беришни таъминлаш.
13.Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини, шу жумладан йўналишли таксини кутиш жойларини йўловчи транспорти ҳаракати жадваллари билан таъминлаш.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори2010 йил сентябрьҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясиИстеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзини ўзи тартибга соладиган механизмларни фаоллаштириш.
14.Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини қўллаш бўйича ўқув-методик ва кўргазмали қўлланмаларни Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида жойлаштириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таянч пунктларини улар билан таъминлаш.Ўқув-методик ва кўргазмали қўлланмалар, нашрлар2010-2011 йилларМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясиАҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ўзини ўзи тартибга солувчи механизмларни ривожлантириш.
15.Яширин рекламани аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат2010 йил октябрьМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идораларНоҳалол рекламани амалга ошириш ҳолатларига барҳам бериш, яширин рекламани аниқлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш.
16.Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 6 апрелда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган).Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат2010 йил декабрьМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идораларАлкаголли ичимликлар, тамаки ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишга талабларни кучайтириш.
III. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларини замонавий фикрлайдиган профессионал тайёрланган, юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш
17.2010/2011 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида монополияга қарши бошқариш ва ҳуқуқ соҳасида тегишли йўналишлар ва кадрлар тайёрлаш мутахассисликлари бўйича «Рақобат сиёсати» ва «Рақобат ҳуқуқи» фанлари бўйича курсларни жорий этиш.Ўқув дастурлари, ўқув-методик база2010 йил августОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасиРақобат сиёсати ва ҳуқуқи соҳасида кадрлар тайёрлаш.
18.Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази таркибини малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ҳудудий органлар буйруқлари2010 йил июньМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасиМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш.
19.Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизими ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш.ЖадвалЖадвалга мувофиқМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасиМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш.
20.Монополияга қарши тартибга солиш тизимини такомиллаштириш ва кадрлар малакасини ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмак маблағларини жалб этишни фаоллаштириш.Ҳамкорлик тўғрисида битимДоимоМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идораларХалқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари, техник кўмак маблағлари.
21.Оммавий ахборот воситаларида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.Мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларБир ойда камида бир мартаМонополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идораларАҳолининг хабардорлигини таъминлаш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти Уставининг 49-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо қоидалари 118-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27, 66-бандлари ва 112-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг», «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг», «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) қарорнинг номидаги «тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) 1-банддаги «тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомнинг номидаги «тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҳудудий монополияга қарши органлар» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси қарорига кўра ҳудудий органлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
8-бандга қуйидаги хатбоши қўшилсин:
15-банд биринчи хатбошининг биринчи жумласидаги «ариза тушган кундан» сўзларидан кейин «ёки назорат функциялари амалга оширилиши натижаларига кўра иш қўзғатилган кундан» сўзлари қўшилсин;
19-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
20-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
а) олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низом 8-бандининг ўнинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандининг еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 22 августдаги 189-сон қарорига иловадаги «Улашов Б.С. — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи» сўзлари «Исмоилов Ж.Ғ. — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон 67-модда билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 31 декабрдаги 288-сон қарорига 1-иловадаги «Улашов Б.С. — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи» сўзлари «Исмоилов Ж.Ғ. — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорига иловадаги «Улашов Б.С. — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи» сўзлари «Исмоилов Ж.Ғ. — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури тўғрисида» 2009 йил 11 февралдаги 37-сон қарорига 3-иловадаги «Улашов Б.С. — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи» сўзлари «Исмоилов Ж.Ғ. — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «2009 — 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш Дастури тўғрисида» 2009 йил 20 мартдаги 80-сон қарорининг 8-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низом 11-бандининг «в» кичик бандидаги ва 17-бандидаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаси раҳбари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органи раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида» 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорининг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «2010 йилги давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 18 январдаги 7-сон қарорига илованинг II бўлимидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.