Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судлар томонидан мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётини бир хилда шакллантириш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
4. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
5. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Бинобарин, юридик шахсларнинг солиқ, божхона ва бошқа давлат органлари томонидан мулкий жарималар сифатида асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилганда, бу маблағлардан фойдаланилганлик учун фоизлар ҳисобланмайди ва бундай ҳолларда пул мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ФКнинг 327-моддаси қоидалари қўлланилмайди.
Бундай ҳолларда юридик шахслар ФКнинг 14-моддасига мувофиқ пул маблағларини асоссиз ундириш оқибатида уларга етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
7. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт, ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
9. Фоизлар тўлов тартиби, ҳисоб-китоб шакли ва ФКнинг 246-моддасидаги пул мажбуриятларини бажариш жойи ҳақидаги қоидалар тўғрисидаги шартларидан келиб чиқиб, агар қонунда ёхуд тарафлар ўртасидаги битимда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва мажбурият моҳияти ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошқа қўйилган оддий талабдан келиб чиқмаса, пул мажбурияти ҳақиқатда бажарилган вақтга қадар ҳисобланади.
Қарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво тақдим этилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб ставкасини қўллашга ҳақли.
10. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар ўз табиатига кўра, қарз шартномаси (ФКнинг 734-моддаси), кредит шартномаси (ФКнинг 744-моддаси) ёхуд тижорат кредити шартномаси (ФКнинг 748-моддаси) бўйича берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан фарқланади. Шу сабабли, суд банк фоизларини ундириш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда даъвогар қарз ёки кредит ёхуд тижорат кредити сифатида берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундиришни талаб қиляптими ёхуд талабнинг моҳияти пул мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки ижрони кечиктирганлик учун жавобгарликни (ФКнинг 327-моддаси) қўллашдан иборатми, шуларни аниқлаши лозим.
11. Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли.
12. Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкаларни тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмайди.
13. Шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим.
14. ФК 419-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи олди-сотди шартномаси асосида унга топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ФКнинг 327-моддасига асосан бошқа шахснинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.
17. Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни бажармаган бўлса (маблағлар ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб рақами ҳақидаги маълумотларни хабар қилмаган бўлса ва ҳ.к.), кредиторнинг ўзи муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади ва ФК 338-моддасининг иккинчи қисмига асосан, қарздор пул мажбурияти бўйича кредитор кечиктирган вақт учун фоиз тўлашга мажбур эмас.
18. Агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, олдиндан тўланган сумма учун товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим (ФК 420-моддасининг тўртинчи қисми).
Олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан кейин маълум вақт ўтгач тўлаш ёки товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи топширилган товар ҳақини тўлаш мажбуриятини шартномада белгиланган муддатда бажармаётган бўлса, кечикиб тўланган сумма учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ шартномага биноан товар ҳақи тўланиши лозим бўлган кундан бошлаб сотиб олувчи товар ҳақини тўлаган кунгача фоизлар тўланиши лозим.
19. Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.