Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 16-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 16-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) суд ҳужжатини ижрога қаратишнинг умумий тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра ижро варақаси, одатда, ундирувчига берилиши лозим.
ФПКнинг 448-моддасига мувофиқ ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ундирувчига берилади.
ИПК 336-моддасининг бешинчи қисмига ва МСИЮтК 278-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ижро варақаси ундирувчига берилади ёки унинг илтимосномасига кўра, давлат ижрочисига ижро этиш учун юборилади.
ФПК 449-моддасининг иккинчи қисмига, ИПК 336-моддасининг олтинчи қисмига ва МСИЮтК 278-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ суд қарорларининг давлат даромадига (бюджетга) маблағлар ундириладиган тўловлар юзасидан берилган ижро ҳужжатлари суд томонидан бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлимларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ижро варақасининг асли йўқотилган тақдирда, қарор чиқарган суд, ФПКнинг 450-моддаси ва ИПКнинг 341-моддаси талабларига мувофиқ, ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин. Бунда судлар ижро варақа дубликатини беришни Қонуннинг 43-моддасида назарда тутилган йўқотилган ижро иши юритилиши тикланишидан фарқлашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Судларнинг эътибори қонунда (ИПКнинг 337-моддаси) ижро ҳужжатининг мазмунига нисбатан қатъий талаблар белгиланганлигига қаратилсин. Ижро варақаси суд ҳужжатининг қарор қисмига сўзма-сўз монанд бўлиши ва ундирувчи ҳамда қарздорга оид тўлиқ маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, манзили, юридик шахсларга нисбатан эса унинг аниқ номланиши)ни ўзида акс эттирган бўлиши шарт. Бундай талаблар бажарилмаган тақдирда суд ижрочиси ижро варақани камчиликларни бартараф этиш учун қайтариши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ФПКнинг 453-моддаси ва ИПКнинг 340-моддасида ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тартиби белгиланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ижро ҳужжати талабларида ноаниқликлар мавжуд бўлган ёки у билан суд ҳужжати орасида тафовут аниқланган ҳолда давлат ижрочиси, Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, ижро ҳужжатини берган судга суд ҳужжатини тушунтириш, мазкур ҳужжатларда йўл қўйилган ёзув, босма ва арифметик хатоларни бартараф этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Давлат ижрочисининг аризасида суд ҳужжатининг қонунийлиги масаласида мушоҳада юритилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд бундай аризани у келиб тушган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида ФПК 215-моддаси, ХПК 150-моддасида белгиланган тартибда кўриб чиқиб, натижаси бўйича ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қарор чиқарган суд, ФПКнинг 454-моддаси, ИПКнинг 342-моддасига мувофиқ, давлат ижрочиси, ундирувчи ёки қарздорнинг аризасига асосан суд қарори ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этишга, шунингдек унинг ижро усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ижро ҳужжати ижрога топшириш муддати ўтиб кетганидан кейин юборилган бўлса ёки ижро ҳужжати Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, давлат ижрочиси ижро ҳужжатини қайтариб юбориш ҳақида қарор чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақида суд ажрим чиқаради. Ушбу ажрим устидан ФПК ёки ХПКда белгиланган тартибда шикоят ёки протест келтирилиши мумкин.
Қонун 36-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки суд ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки суд ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади.
12. Судлар Қонуннинг 34-моддаси биринчи қисми 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда ижро иши юритилишининг тўхтатилиши суд ижрочисининг мурожаати асосида, Қонуннинг 35-моддаси биринчи қисми 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда эса, суд томонидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро қилиш тўғрисидаги аризани ёхуд суд ижрочисининг ҳаракатлари устидан берилган шикоятни ёки баҳолаш натижаларидан норозилик ҳақидаги аризани иш юритувга қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини, ажримда ижро иши юритилиши тўхтатилиши ҳақида кўрсатилишини эътиборга олишлари зарур.
Қонуннинг 34 ва 35-моддаларида кўрсатилган, ижро иши юритишни суд қайси вазиятда тўхтатиши шарт ва ҳақли бўлган ҳолатлар рўйхати тугал ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддасига кўра, ижро ҳужжати ижросини тўхтатиш учун иқтисодий суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва қарздорга нисбатан банкротлик ишини қўзғатиш тўғрисидаги ажрими ҳам асос ҳисобланиши эътиборга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. ФПКнинг 432-моддаси, МСИЮтКнинг 258-моддаси ҳамда ИПКнинг 316-моддасига кўра, Олий суд судьяси назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақидаги масала тўғрисида қарор қабул қилиш билан бир вақтда низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини шикоятни берган шахснинг илтимосномасига кўра назорат тартибида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб қўйишга ҳақли. Бу ҳуқуқдан фойдаланилган тақдирда, судья суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақида назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади. Агар суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим чиқарилганидан кейин тақдим қилинганда ва бундай илтимоснома қаноатлантирилганда, бу ҳақида алоҳида ажрим чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қонуннинг 88-моддасига кўра, давлат ижрочисининг хатти- ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Давлат ижрочисининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг ижроси бўйича чора кўрмаганлиги ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлиги судга бериладиган шикоятнинг объекти бўлиши мумкин.
Давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш МСИЮтКда назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда ариза (шикоят) бериш йўли билан амалга оширилади. Ушбу аризалар (шикоятлар) МСИЮтКда белгиланган тартибда, ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Судларнинг эътибори ФПКнинг 166-моддаси ва ИПКнинг 131-моддаси талабларига мувофиқ, тарафлар процесснинг исталган босқичида, шунингдек ижро босқичида келишув битими тузиш орқали ишни якунлашга ҳақли эканлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ўзбекистон Республикаси ФК 284-моддасига мувофиқ, гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Қонуннинг 81-моддасига мувофиқ ижро ҳужжати топширилган банк ёки бошқа кредит ташкилоти пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун уларга иқтисодий суд томонидан ундирилиши лозим бўлган сумманинг эллик фоизигача миқдорда жарима солинади.
Банк ёки бошқа кредит ташкилотларига нисбатан жарима қўллаш ҳақида иқтисодий судга берилган ариза суд томонидан ИПКда белгиланган умумий қоидалар бўйича, ушбу Кодекснинг 27-бобида белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилиши лозим. Бундай ариза давлат ижрочиси томонидан ҳам, ундирувчи (тадбиркорлик субъекти) томонидан ҳам берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.