Ҳужжат 17.02.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-банди «к1» кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«к1) юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларидан, шунингдек юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, хорижий юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган, уларни импорт қилиш (олиб келиш) санасидан бир йилдан кам муддат ўтган янги енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади».
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
илованинг номланишида «16 ёшгача болалари бўлган» сўзлари «вояга етмаган болалари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
жадвалнинг 4.3-сатри қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
жадвалнинг 4.4-сатри чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 1.5-банднинг 1.5.13-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 2.3-банднинг 2.3.21-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3-банднинг учинчи хатбошидаги «ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
27-банддаги «ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-банднинг учинчи хатбошидаги «ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
28-банддаги «ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
29-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.