Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й., 52-сон, 551 модда) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик талабларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., илова, 1-сон) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар рўйхати ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳати олинган ҳолда белгиланади.
Ўқишдан бўш вақтларида ишлаётган ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати ушбу банднинг биринчи қисмида тегишли ёшдаги шахслар учун назарда тутилган иш вақти энг кўп муддатининг ярмидан ортиб кетиши мумкин эмас.
11. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўзларининг вояга етмаган болалари меҳнатидан ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган, шунингдек, бажарилиши уларнинг таълим олишига тўсқинлик қиладиган ишларни бажаришга йўл қўймасликка мажбур.
оилавий тадбиркорлик ёки ҳунармандчилик фаолиятида ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади;