Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2017
 LexUZ шарҳи
«Бюджет тизими тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2 сон, 6-модда) ва «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) «Бюджет тизими тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2 сон, 6-модда) ва «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ғазначилик бўлинмалари) томонидан республика ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини (кейинги ўринларда — ғазна ҳисобварақлари) қўллаш шароитида республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг ғазна ижросини амалга ошириш тартибини белгилайди.
28. Капитал қурилиш объектлари бўйича капитал қурилиш буюртмачилари ғазначилик бўлинмаларига мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ, тегишли молия органлари билан келишилган, тасдиқланган қурилишларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати) ва қурилишларнинг титул рўйхати асосида тузилган харажатларнинг ойлар кесимидаги ёйилмасини (Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси) тақдим этадилар.
101. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 99-бандида белгиланган харажатларни нақд пул маблағлари орқали амалга ошириш имкони тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи ғазначилик бўлинмалари раҳбарларига берилади. Бунда, ушбу харажатларни нақд пул маблағлари билан амалга ошириш мумкинлиги тўғрисидаги қарор фақат алоҳида ҳолларда, яъни харажатларни нақдсиз шаклда тўлаш имкони бўлмаган ҳолларда қабул қилинади.
116. Агар шартномага унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича қўшимча келишув тузилмаган бўлса, шартноманинг муддати тугаши билан маҳсулот етказиб берувчи (пудратчи) томонидан товар (иш, хизмат)лар етказиб бериш бўйича мажбуриятнинг бажарилиши тугатилади. Бунда, амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабригача бўлган шартномалар муддатини узайтириш бўйича қўшимча келишув тузишга йўл қўйилмайди (капитал қўйилмалар бўйича шартномалардан ташқари). Амал қилиш муддати тугаган шартномалар бўйича маҳсулот етказиб берувчиларнинг етказиб берган товар (иш, хизмат)лари учун кредиторлик қарзлари ўрнатилган тартибда ҳисобварақ-фактуралар ва ўзаро қарздорликнинг солиштирма далолатномаси асосида тўлаб берилади. Маҳсулот етказиб берувчилардаги мавжуд дебиторлик қарзлари буюртмачига — бюджетдан маблағ олувчининг тегишли ғазна ҳисобварағига қайтарилади.
132. Банклар томонидан чеклар бўйича нақд пул маблағларини бериш уларда имзо намунаси карточкасида кўрсатилган имзо қўйиш ҳуқуқига эга ғазначилик бўлинмасининг мансабдор шахслари имзоси ва ғазначилик бўлинмасининг муҳри билан тасдиқланганлиги мавжуд бўлганда амалга оширилади. Ғазна ҳисобварақларидан маблағлар бериш учун чекларга ғазначилик бўлинмаси раҳбари ва масъул ходимининг имзоси ва ғазначилик бўлинмасининг муҳри қўйилади. Бюджетдан маблағ олувчиларга бериладиган чекларда фақат номи кўрсатилган бўлиши мумкин. Номи кўрсатилган чеклар бўйича нақд пуллар фақат чекда кўрсатилган шахсга берилади. Номи кўрсатилган чеклар бўйича бюджетдан маблағ олувчининг бош ҳисобчисига нақд пул берилишига йўл қўйилмайди. Ғазначилик бўлинмаси пул чекларининг орқа томонидаги суммалар мақсадини текшириши лозим. Пул чекларининг орқа томонидаги тўлов мақсадлари тўғрисидаги маълумот ғазначилик бўлинмасининг имзоси билан тасдиқланади.
133. Бюджетдан маблағ олувчи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек хизмат сафари харажатларини тўлаш учун нақд пул маблағлари олишга ғазначилик бўлинмасига мазкур Қоидаларнинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ, бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси имзоси билан, икки нусхада иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек хизмат сафари харажатларини тўлаш учун нақд пул маблағлари олишга сўровнома ва унга тўлдирилган чек илова қилинган ҳолда тақдим қилади.
141. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларидан операциялар амалга оширилиши бўйича ғазначилик бўлинмаларининг молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш бўлими (гуруҳи) масъул ходимлари бюджетдан маблағ олувчиларга уларнинг шахсий ҳисобварағларидан кўчирмаларни берадилар ҳамда уларни мазкур Қоидаларнинг 9-иловасидаги шакл бўйича Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақлардан берилган кўчирмаларни рўйхатга олиш журналида рўйхатга олади. Бюджетдан маблағ олувчининг масъул ходими кўчирмаларни олишда журналга уларни олганлиги тўғрисида белги қўяди.
а) беш нусхада, агар ғазначилик бўлинмаси ва пудратчига битта банк филиалида хизмат кўрсатилса. Буюртмачининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси, буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан касса харажатларини амалга ошириш учун сўровномаси бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасининг раҳбари ва масъул шахси томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ва банк учун ғазна ҳисобварағидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси маҳсулот етказиб берувчига берилади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг тўртинчи нусхаси ғазна ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади ва ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмасининг «ТЎЛАНГАН» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномасининг бешинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда буюртмачининг ваколатли ходимига берилади.
б) тўрт нусхада, агар ғазначилик бўлинмаси ва пудратчига ҳар хил банк филиалларида хизмат кўрсатилса. Буюртмачининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси, буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан касса харажатларини амалга ошириш учун сўровномаси бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасининг раҳбари ва масъул шахси томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ва банк учун ғазна ҳисобварағидан харажатлар тўловни амалга ошириш учун асос бўлади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси ғазна ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади ва ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмасининг «ТЎЛАНГАН» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномасининг тўртинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда буюртмачининг ваколатли ходимига берилади.
в) уч нусхада агар ғазначилик бўлинмаси ҳамда унга хизмат кўрсатувчи банк орасида «Банк-мижоз» дастурий мажмуи йўлга қўйилган бўлса. Буюртмачининг тегишли мансабдор шахслар томонидан имзолар қўйилган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси, буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан касса харажатларини амалга ошириш учун сўровномаси бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасининг раҳбари ва масъул шахси томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ғазна ҳисобварағидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмасининг «ТЎЛАНГАН» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда буюртмачининг ваколатли ходимига берилади.
а) беш нусхада, агар ғазначилик бўлинмаси ва маҳсулот етказиб берувчига битта банк филиалида хизмат кўрсатилса. Бюджетдан маблағ олувчининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси, бюджетдан маблағ олувчининг ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан касса харажатларини амалга ошириш учун сўровномаси бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасининг раҳбари ва масъул шахси томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ва банк учун ғазна ҳисобварағидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси маҳсулот етказиб берувчига берилади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг тўртинчи нусхаси ғазна ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади ва ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмасининг «ТЎЛАНГАН» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномасининг бешинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда бюджетдан маблағ олувчининг ваколатли ходимига берилади.
б) тўрт нусхада, агар ғазначилик бўлинмаси ва маҳсулот етказиб берувчига ҳар хил банк филиалларида хизмат кўрсатилса. Бюджетдан маблағ олувчининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси, бюджетдан маблағ олувчининг ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан касса харажатларини амалга ошириш учун сўровномаси бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасининг раҳбари ва масъул шахси томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ва банк учун ғазна ҳисобварағидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси ғазна ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади ва ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмасининг «ТЎЛАНГАН» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномасининг тўртинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда бюджетдан маблағ олувчининг ваколатли ходимига берилади.
в) уч нусхада агар ғазначилик бўлинмаси ҳамда унга хизмат кўрсатувчи банк орасида «Банк-мижоз» дастурий мажмуи йўлга қўйилган бўлса. Бюджетдан маблағ олувчининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси, бюджетдан маблағ олувчининг ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан касса харажатларини амалга ошириш учун сўровномаси бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасининг раҳбари ва масъул шахси томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ғазна ҳисобварағидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмасининг «ТЎЛАНГАН» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда бюджетдан маблағ олувчининг ваколатли ходимига берилади.
165. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки бошқа бюджетдан ташқари маблағлар етарли бўлмаганда ёки умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда, ўтган йилнинг кредиторлик қарзлари молия органининг бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлари йўқлигини тасдиқловчи хулосаси, шунингдек кредиторлик қарзини (бюджет ташкилотлари томонидан ўрнатилган тартибда тақдим қилинган тасдиқланган сметалар ва кредиторлик қарзларининг келиб чиқиши бўйича тегишли ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар асосида) тўлаш учун зарур бўлган маблағлар жорий молия йилининг харажатлар сметасида назарда тутилганлиги тўғрисида молия органи томонидан ғазначилик бўлинмаси хабардор қилинган тақдирда, жорий молия йили харажатлар сметаларида (вақтинчалик харажатлар сметаларини ҳисобга олган ҳолда) назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилиши мумкин.
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки бошқа мавжуд бюджетдан ташқари маблағлари етарли бўлмаганда ёки умуман мавжуд бўлмаган тақдирда, жорий молия йили харажатлар сметаси ҳисобидан (вақтинчалик харажатлар сметаларини ҳисобга олган ҳолда), молия органининг бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлари йўқлигини тасдиқловчи хулосаси, шунингдек кредиторлик қарзини (бюджет ташкилотлари томонидан ўрнатилган тартибда тақдим қилинган тасдиқланган сметалар ва кредиторлик қарзлари келиб чиқиши бўйича тегишли ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар асосида) тўлаш учун зарур бўлган маблағлар жорий йилнинг харажатлар сметасида назарда тутилганлиги тўғрисида молия органи томонидан ғазначилик бўлинмаси хабардор қилинган тақдирда тўлаб берилиши мумкин.
183. Аниқланган режали бюджет маблағларини ўзаро солиштиришни амалга ошириш учун бюджет ташкилотлари аниқланган мазкур Қоидаларнинг 11-иловасидаги шаклга мувофиқ режали бюджетдан ажратилган маблағларнинг солиштирма далолатномасини (кейинги ўринларда — солиштирма далолатнома) уч нусхада тайёрлайди.
192. Республика бюджети қарамоғидаги бюджетдан маблағ олувчилар бўйича ушбу Қоидаларнинг 179-бандига мувофиқ, фойдаланилмаган маблағлар қўшимча давр тугагунига қадар республика бюджетининг асосий ҳисобварағига қайтарилади.

«Келишилган»

«Келишилган»

________________________________________

________________________________________

Молия органи номи

Молия органи номи

___________

__________________________________

___________

______________________________________________

(имзо)

(Молия органи раҳбари)
(Молия вазирлиги ДБББ бошлиғи)

(имзо)

(Капитал қўйилмаларни молиялаштириш бўлими бошлиғи)
(Молия вазирлиги Инвестиция бошқармаси бошлиғи)

М.Ў.

М.Ў.

20__ йилга капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси
(Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси)

Ташкилот _________________________________________ Бюджет ____________________________________
Бўлим ___________ Боб ________________ Параграф _______________ жумладан

Объектлар номи

Харажатлар моддаси

Манзилли дастурда кўзда тутилган йиллик лимит

1 чоракка режа

2 чоракка режа

3 чоракка режа

4 чоракка режа

Жами

шу жумладан ойлар бўйича

Жами

шу жумладан ойлар бўйича

Жами

шу жумладан ойлар бўйича

Жами

шу жумладан ойлар бўйича

январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

а

б

в

жами

2

4

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

Ишлаб чиқариш соҳасида асосий капитал активларга қурилиш, реконструкция ва харид қилиш харажатлари (ноишлаб чиқариш соҳасида асосий капитал активларга қурилиш, реконструкция ва харид қилиш харажатлари)

04 2 00
(04 3 00)

жумладан объектлар бўйича:
Буюртмачи харажатлари — жами

04 2 10
(04 3 10)

Жами объектлар бўйича :

Капитал қурилиш буюртмачиси раҳбари

____________

(имзо)

Капитал қурилиш буюртмачиси бош ҳисобчиси

____________

(имзо)

Буюртмачининг муҳри
«___» _________ 20___ й.

Сўровнома №_____

________________________
(туман, шаҳар, вилоят)
Ғазначилик бўлинмаси

_____________________________________________________________________________бўйича ____________ ой

туман (шаҳар, вилоят)

(ташкилот номи)

(сана)

учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича харажатларга нақд пул маблағларини олишга
Т/р
Ташкилот номи
Ҳисобланган иш ҳақи

Ҳисобланган иш ҳақидан чегирмалар

жами шу жумладан: имтиёзли (мод. ёрдам ва бошқалар)даромад солиғипенсия жамғармасига тўловлар (2,5%)касаба уюшмаси бадали «маърифатпарварлар» уюшмасига бадалжамланма пенсия ҳисобига бадалавансалиментлар
1234567891011

Параграф бўйича жами





Изоҳ: сўровномада берилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаймиз.
Ушбу шакл ташкилот томонидан хизмат кўрсатувчи банк белгилаган графикдаги нақд пул маблағларини олиш муддатидан ___ иш куни олдин тақдим қилинади.


Ташкилот раҳбари


______________


______________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи

______________

______________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)