Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.05.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 16 майдаги 48, 2017-20-сонли «Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1985-2, 23.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 22 июлдаги 73, 2009-23-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2009 йилнинг 1 июлидан 2012 йилнинг 1 январига қадар махсус печлардан (айланма, туннелсимон ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинадилар:
(1-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 4, 2011-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1985-1, 16.02.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 69-модда)
3. Солиқ имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2005 йил, 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.
4. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар асосий фаолият тури — замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришга:
газда ишлайдиган корхоналарга — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда;
кўмирда ишлайдиган корхоналарга — Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1а - иловасида келтирилган шаклда тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 4, 2011-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1985-1, 16.02.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 69-модда)
5. Корхоналар давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномани ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этадилар. Хабарномага махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхона эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосаси илова қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 4, 2011-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1985-1, 16.02.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 69-модда)
7. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялардан фойдаланишда микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарномага корхона махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасини илова қиладилар. Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси назарда тутилган муддатларда тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 4, 2011-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1985-1, 16.02.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 69-модда)
8. 2012 йилнинг 1 январидан кейин ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялар, улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб тақдим этилади.
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
1а-ИЛОВА
ХУЛОСА | |||
Ушбу билан _______________________________ манзил бўйича жойлашган | |||
__________________________________________ _____ йил «__» ______ дан | |||
(корхонанинг тўлиқ номи) | |||
бошлаб, кўмирда ишлайдиган махсус печлардан | |||
_________________________________________________________________ | |||
(печнинг номи ва тури) | |||
фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошираётганлигини тасдиқлаймиз. | |||
Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи | _______________________________ | ||
(имзо, Ф.И.Ш.) | |||
М.Ў. |
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 4, 2011-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1985-1, 16.02.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 69-модда)
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 4, 2011-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1985-1, 16.02.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 69-модда)