1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси томонидан манфаатдор идоралар ва корхоналар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009—2011 йилларда пишган ғишт ишлаб чиқарувчи янги замонавий қувватларни яратиш Дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2009 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ушбу қарорда белгиланган солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўлланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унга риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)