Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.03.2012
|
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ (ХИЗМАТЛАР)НИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сонли Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган истеъмол товарлари сифати, уларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан назоратни кучайтириш, шунингдек одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 8-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 4-банддаги «ва жисмоний» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) Низомга илованинг «Субъектлар» устуни биринчи позициясидаги «ва жисмоний» сўзлари чиқариб ташлансин.