Ҳужжат 11.06.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 ноябрдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари тўғрисидаги низом 1-бандининг биринчи хатбошидаги «Ҳукумат алоқа хизмати» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низом 10-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ҳукумат алоқа хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 14-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низом 9-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат алоқа хизмати» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.