Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.05.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20-сон, 10-ққ-сонли «Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1956-1, 14.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сонли «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 апрелдаги 17/2, 6/3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларида (бундан кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.