Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича маълумотларни тезкор равишда йиғиш, қайта ишлаш ва унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда — Давлат бюджетига тушумлар) бўйича маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш, шунингдек улар асосида тезкор маълумотларни шакллантириш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
5. Банклар ҳар куни соат эрталабки 1000 гача Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош марказига (кейинги ўринларда — МБ АБМ) мазкур Низомнинг 2-иловасида кўзда тутилган талабларга мувофиқ шартли ҳисобварақлар рақами (ШҲР) кесимида баланс рақами 23402 «Республика бюджетининг маблағлари» ҳисобварақлардан, маълумотлар тақдим қилинадиган кундан олдинги, охирги амалиёт куни учун шахсий ҳисобварақлардан пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги кўчирмалардан маълумот берадилар, МБ АБМ эса мазкур маълумотларни эрталабки 1100 гача Молия вазирлигининг АҲМга юборади.
11. Молия вазирлигининг АҲМ ДСҚдан олинадиган маълумотлар асосида МВАҲМАТда МБ ва банклардан олинадиган маълумотларни қайта ишлайди ва таҳлил қилади ва кунлик асосда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиради ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚга тақдим қилади.