LexUZ шарҳи
Суд амалиётида мазкур ҳуқуқий институтнинг бир хилда қўлланилиши ва қонун талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига асосан, Олий суд Пленуми қарор қилади:
Ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин бўлган жиноят таркиблари Жиноят кодексининг 661-моддасида тугал келтирилган бўлиб, унинг доираси кенгайтириб талқин этилиши мумкин эмас.
4. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши тўғрисидаги қонуннинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида судлар ярашув тўғрисидаги ишларни кўришда суриштирув ёки дастлабки тергов даврида жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг қонуний вакилларига ярашув институтининг моҳиятини, Жиноят кодекси 661-моддасида кўзда тутилган жиноий жавобгарликдан озод этиш асослари тушунтирилганлигига ва бу ҳақда тегишли баённома тузилганлигига эътиборларини қаратишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Тушунтирилсинки, ушбу муддатлар жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) томонидан ариза берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Башарти, ариза жиноят иши қўзғатилгунга қадар берилган бўлса, унда бу муддат жиноят ишининг қўзғатилган кунидан бошланади. Бордию, ариза берилган вақтда жиноят иши бўйича қилмишнинг Жиноят кодекси 661-моддасида кўрсатиб ўтилган жиноят таркибларидан бирини ташкил этиш-этмаслик масаласи ҳал қилинмаган бўлса, аризанинг кўриб чиқиш муддати қилмишнинг квалификация қилиш учун етарли асослар тўпланган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Бундай ҳолларда ишнинг жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ярашувга келган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларга оид қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб Жиноят-процессуал кодексининг 584-моддаси тартибида судга юборилади, қолганларга доир қисми бўйича эса, иш юритиш умумий асосларда олиб борилади.
8. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, қонунда суд муҳокамасини олиб боришнинг алоҳида тартиби ҳамда ярашув туфайли ишни тугатиш масаласини ҳал этиш чоғида суд аниқлаши шарт бўлган ҳолатлар доираси белгиланган (ЖПК 585-моддаси 5-қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
9. Ярашилганлиги сабабли ишни тугатиш ҳақидаги суд қарори биринчи инстанция суди томонидан ажрим шаклида чиқарилади. Суд ажрим чиқаришда Жиноят-процессуал кодексининг 586-моддасида назарда тутилган талабларга қатъий риоя этиши шарт.
LexUZ шарҳи
11. Агар шахс бир нечта жиноят содир этган бўлиб, улардан бири Жиноят кодексининг 661-моддасида кўрсатилган бўлса, ишнинг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 62-бобида белгиланган тартибда тугатилиши мумкин, лекин бу тартиб такрорийлик белгисини берадиган жиноятларга татбиқ этилмайди.
LexUZ шарҳи