LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, валюта қимматликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми саккизинчи бўлимида белгиланган бўлиб, уни кенгайтирилган ҳолда талқин этиш мумкин эмас. Бундай қимматликларга қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасига кўра, чет эл валютаси жумласига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Фуқаролар томонидан биринчи маротаба содир этилган валюта қимматликларини анча миқдордан кам миқдорда қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 170-моддасида бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдордан кам миқдорда олиш ёки ўтказиш, башарти қилмиш шундай ҳаракатларни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса, ЖК 177-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдорда олиш ёки ўтказиш ЖК 177-моддаси иккинчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.
Агар шахсда анча миқдор ёки ундан ортиқ валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш мақсади бўлиб, бу мақсадни қисмларга бўлиб амалга оширса, унинг ҳаракатлари валюта қимматликлари умумий суммасидан келиб чиқиб, ЖК 177-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилишда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномаси (айблов хулосаси) ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатда содир этилган деб топилганлиги акс эттирилиши шарт. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилиш учун шахс муқаддам валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Валюта қимматликларини босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, фирибгарлик, ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек, валюта қимматликларида пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш, хизматчининг қонунга хилоф равишда моддий ёки мулкий фойда олиши Жиноят кодексининг фақат ана шундай жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим ва Жиноят кодексининг 177-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
12. Агар қалбакилиги айбдорга аён бўлган валюта қимматликлари кўринишидаги, пул муомаласида қўлланишини истисно қиладиган даражада ҳақиқийсига рўй-рост ўхшамайдиган купюралар ўтказилган бўлса, шунингдек, айбдорда жабрланувчини қўпол равишда алдаш нияти бўлганлигидан гувоҳлик берувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 176-моддасининг тегишли қисми бўйича тавсифланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди. Қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни олган шахснинг қилмиши эса валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида тавсифланиши лозим.
13. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига қарашли бўлган жиноят нарсалари деб топилган валюта қимматликларининг давлат эгалигига ўтказилиши масаласи Жиноят-процессуал кодексининг 211, 284, 285-моддалари тартибида ҳал қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 40510, 471-моддаларига мувофиқ, ҳукм чиқарилганда ва жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим қабул қилинганида судлар ишга қўшилган ашёвий далиллар масаласини ҳал этишлари шарт. Бунда шуни назарда тутиш керакки, эгасининг ёки фойдаланувчининг тасарруфидан ғайриқонуний равишда олиб қўйилган валюта қимматликлари, қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари тегишлилиги бўйича қайтарилиши лозим.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.